Форум «Discover Events» компанияси томонидан Ислом савдони ривожлантириш маркази (ICDT) ва Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) билан биргаликда Туркия президенти шафелиги остида ўтказилади.
Тадбир унинг қатнашчилари – давлат структураси вакиллари, хусусий сектор, шунингдек, 80 дан ортиқ мамлакат экспертлари ва олимлари орасида тажриба алмашиниш учун платформа ҳисобланади. У минтақавий ва халқаро даражада стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга, бутун дунёда эътироф этиш учун ҳалол маҳсулот умумий стандарти яратишга хизмат қилади.
Саммит билан бир вақтда «Halal Expo 2019» кўргазмаси ташкил қилинади, унда ҳалол саноатидаги етакчи компаниялар тўпланади. Маҳсулотдан ташқари, қатнашчилар ушбу бозордаги энг янги технологиялар ва трендлар билан танишишлари мумкин.
Ислом меъёрларига риоя қилинган ҳолда тайёрланган маҳсулот нафақат мусулмонлар орасида, балки дин ва мазҳабидан қатъи назар, соғлом турмуш тарзига амал қилишга интиладиган бошқа одамлар орасида ҳам оммалашган. Улар учун ҳалол бу – соғлом озиқа ва маҳсулотлар танлаш учун масъулиятли ёндашувдир.
Туркияда бутунжаҳон ҳалол саммити бўлиб ўтади
Ислом меъёрларига амал қилган ҳолда тайёрланган маҳсулотлар нафақат мусулмонлар орасида оммалашган. 28 ноябрдан 1 декабргача Истамбулда - тармоқда асосий ҳодисаларан бири саналган Бешинчи Бутунжаҳон ҳалол саммити бўлиб ўтади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси