«Умуман Ўзбекистон ривожланишида, айниқса, иқтисодий ривожланишда муаммолар бор. Ташхис ҳақида гапирганда, асосий сабаблардан бири – улар эса кўп, шундан иборатки, биз энг бошидан иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чиқмаганмиз», – деди у.
«Ўзбекистон айро йўлда қолганди… Биз социалистик тизимни қўллаб-қувватламадик, лекин ҳақиқий бозор иқтисодиётига ҳам ўтмадик. Ташқи бозорлар реал ўсиши учун имконият бермадик ва бунда ноаниқликда – на у ерда, на бу ерда – бўлиб, мамлакат ичкарисида автаркия тизимини такомиллаштирмадик. Яъни бу иқтисодий дастур йўқлигини англатарди», – таъкидлади сенатор.
У бозор иқтисодиётига ўтишда хусусийлаштиришни амалга ошириш ва биринчи навбатда, хусусий мулк хавфсизлигини, шунингдек, чет эл инвесторлари учун қулай муҳитни таъминлаш зарурлигини қўшимча қилди.
«Афсуски, биз буни қила олмадик. Бунда ҳар бир кишининг маълум даражада айби бор. Жумладан, ҳукумат фаолияти ва қонунчилик нуқтаи назаридан, – деди Сафоев. – Ўйлайманки, жамиятнинг қандай ривожланиши, унинг дастури ва стратегик мақсадлар қўя олмаслиги мамлакат ислоҳотларни амалга ошира олмаганлигини кўрсатди. Энди эса бизда бундай дастур яратишга илк ҳаракат қилинмоқда. Бу беш йиллик ривожланиш дастуридир».
Содиқ Сафоев Ўзбекистон иқтисодиётига ташхис қўйди
Ўзбекистон аввалбошдан иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланмаган ва бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлай олмаган. Бу ҳақида Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев гапириб берди, - деб ёзади Uzbek Review таҳлилий нашри.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси