close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия мусулмон етакчилари аёлларга ёрдам бериш учун кўп хотинлилик тарафдори бўлмоқда

«Россия мусулмон етакчилари «гуноҳ ва зино»нинг тарқалишини тўхтатиш учун эркакларга биттадан ортиқ хотинга эга бўлишга рухсат беришга даъват қилмоқда», - деб ёзади The Times. «Россияда полигамия (кўп хотинлилик) қонун билан тақиқланган, лекин Москва муфтийси Илдар Аляутдиновнинг ҳисоблашича, агар мусулмон минтақаларда бу урф-одатга риоя қилинадиган бўлса, бу ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.

Бироқ полигамия – кенг атама бўлиб, аёлларга ҳам биттадан ортиқ эрга эга бўлишга имкон беради. Муфтий эркак киши биттадан ортиқ хотинга эга бўлиши мумкин бўлган полигамия турини ёқлаб чиқаётганини қатъий туриб айтмоқда», - изоҳ беради The Times.
«Аляутдинов Россияда аёллар сони эркаклардан 10 миллионга кўп эканлигини кўрсатадиган статистикага ҳавола қилган ҳолда ўз далилини ҳимоя қилишга ҳаракат қилди. Унинг сўзларига кўра, бева ва ажрашган аёллар сони жуда кўп (...) ва «ижтимоий жиҳатдан бундай аёллар бугунги кунда умуман ҳимояланмаган».
«(...) Аёллар  тўлақонли иккинчи хотин бўла олишлари учун қонунчилик даражасида ҳимоя қилиш механизмини яратиш муҳим, бу уларга кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга имкон беради, - қўшимча қилди у. – Бундан ташқари, ҳозирги пайтда жуда тез тарқалаётган гуноҳ ва зино ҳам анча камайган бўларди».
Бу шарҳлар Россия давлат телевидениесида Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнутдиннинг кўп хотинлиликка даъват қилган интервьюсидан кейин янгради. У россиялик эркакларнинг кўп ҳолларда жазмани бўлишини тахмин қилди. (...) Мусулмон етакчилари аёллар бир нечта эрга эга бўлиши мумкин бўлган полиандрияни ёдга олиб ўтмади, қайд қилади газета.
«Маълумотларга кўра, Россияда 147 млн аҳолидан 16 млн киши мусулмон ҳисобланади. (...) Норасмий «полигамия» - кўп хотинлилик – Татаристон, Чеченистон ва Доғистон каби минтақаларда ҳозирги кунда ҳам мавжуд. Чеченистон раҳбари бўлган Рамзан Қодиров кўп хотинлилик тарафдори саналади», - дейилади мақолада.
«Бироқ Рус Православ черкови муфтийларга қарши чиқмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича президент Кенгаши аъзоси Ирина Киркованинг айтишича, бу сиёсат «Пандора қутисини очиб юборади». Бундан тўрт йил олдин ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови россияликларнинг 87%и кўп  хотинлиликка қарши эканлиги ва 33%и мусулмонлар учун ушбу амалиётни қўллаб-қувватлашини кўрсатган. (...)», - дейилади нашрда.

Манба: The Times

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase