Абу Муслим
Мисрнинг турли шаҳарларида мухолифат даъвати билан ҳукуматга қарши ҳаракатлар олиб борилмоқда. Испанияда сургунда бўлган мухолифат етакчиси Муҳаммад Али президент Абдулфаттоҳ Сисий режимига қарши норозилик ҳаракатига чақирди.
АҚШ да ёш мусулмон қиз ҳижоб сабабли волейбол бўйича мусобақадан четлатилди. Ҳакам Нэшвиллелик ўқувчи Нажу Акилни бошқа мактабдан жамоа билан ўйин бошида ўйинчиларнинг "формаси ҳақидаги қоидаларни бузгани" учун дисквалификация қилди.
Татаристонда октябр ойида Ислом ва диний таълим асослари бўйича курслар бошланади. Бу йил республиканинг 700 дан ортиқ масжидларида бепул машғулотлар ўтказилади, деб хабар беради Татаристон Республикаси ММБ матбуот хизмати.
Саудия Арабистони пойтахтида Бахт узейи очилди. Ар-Риёдда жойлашган музей ташриф буюрувчиларга кўплаб қизиқарли локациялар таклиф қилади. 1300 квадрат метр майдонни эгаллаган музей шундай лойиҳалаштирилганки, меҳмонларга дам олиш ва кўнгилочарликлар учун жой, шунингдек, қувонч ва бахт туйғусини ҳис қилиш имкониятини ҳадя этадиган қизиқарли дастурлар тақдим этилади.
Дин тўғрисида олиб борилган илмий ишлар натижасидан аён бўладики, диндорлик барча башариятнинг умумий сифати бўлиб, унда қадимгилар ҳам, ҳозиргилар ҳам баробардир. Ҳеч бир халқ динсиз бўлмаган. Кўпчилик олимларнинг фикрича, Аллоҳ, дин каби тушунчалар инсоннинг асли табиатида мавжуд бўлиб, бу тушунчани уларга одатдан ташқари куч, яъни Аллоҳнинг Ўзи бергандир.
Фақат июнь ойининг ўзида Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида фаластинликларнинг 63 та уйи бузиб ташланди. Янги турдаги коронавирус пандемияси шароитларида Исроил Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги босиб олинган ерларда фаластинликларнинг уйларини бузишни давом эттирмоқда. Бу ҳақида Исроилнинг B'Tselem ташкилоти маърузасида айтилади.
Афғонистоннинг уруш олиб бораётган томонлари шанба куни Толибон ваиллари ва Қобул ҳукумати делегатларини бирлаштирган тарихий учрашувда биринчи марта музокаралар бошлади. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео учрашувлар ўтказиладиган ва Толибоннинг сиёсий офиси бўлган Қатарда очилиш маросимида иштирок этди.
Ўнг ва республикачи партиялардан бўлган парламент аъзолари залда ҳижобли талаба киз борлигига норозилик белгиси сифатида мажлисни намойишкорона тарк этишди. Марьям Пужету (Maryam Pougetoux), оқ танли мусулмон француз аёли.
Ерда кислород ўсимликларда рўй берадиган фотосинтез жараёнида ҳосил бўлиши ҳақида 19-асрнинг иккинчи ярмига келибгина маълум бўлди. Бу ҳозир ҳар бир мактаб ўқувчиси ушбу кимёвий жараён билан таниш, лекин икки аср муқаддам яшаб ўтган фан машъаллари ҳақида бундай дея олмаймиз. Бироқ Қуръонда бу ҳақида бир неча асрлар олдин маълум қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида айтиладики: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилиб берилди», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).
Дональд Трамп 3-4 ҳафтадан кейин вакцина тайёр бўлишини ваъда қиляпти, Ҳиндистондаги вазият ҳалокатга яқин, Францияда ўнлаб мактаблар ёпиляпти, Covid-19 эса ўлик туғилган болалар сонининг кўп эканлигига сабаб бўляпти. Дунёдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳақида бу ва бошқа янгиликлар - бизнинг бугунги шарҳимизда...
Россиялик олим, Нью-Джерсидаги Ратгерс университети профессори Сергей Ерофеевнинг айтишича, сиёсатчи Алексей Навальный тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилган. Ерофеевнинг сўзларига кўра, Навалнийни мукофотга номзод қилиб "Россия билан шуғулланувчи тан олинган университетларнинг бир қатор профессорлари" кўрсатган.