close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳинд миллатчилари азонга тақиқ қўйишни талаб қилмоқда

Ҳиндистон миллатчи ультра-ўнглар партияси Шив Сена мамлакат федерал ҳукуматини масжидлар динамикларидан азон янграшини тўхтатиш чораларини кўришга чақирди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти NDTV  га таянган ҳолда.

«Марказий ҳокимият шовқин билан ифлослантиришга қарши курашиш учун масжидларда динамикларни тақиқловчи фармон қабул қилишни чақирди», – деди партия ўзининг тарғибот нашрида.
Шив Сена ҳукмрон Бхаратия Джаната партиясини мусулмонлрга нисбатан етарли даражада қаттиққўллик кўрсатмасликда айбламоқда. – «Тролларнинг айтишича, Шив Сена хиндутвадан [ҳиндуизм миллатчилик мафкураси] воз кечган, лекин Бхаратия Джаната етакчилари фотосуратларда Ийд (мусулмонлар байрами) муносабати билан тансиқ нарсалар еб турибди».
Бундан ташқари, миллатчи партия етакчиларининг айтишича, Ҳиндистон ҳукумати сигир сўйишни тўхтатиш чораларини кўрмаяпти - бир қатор штатларда мол гўштини истеъмол қилиш ва сотиш рухсат этилган.
Индуистлар ультра-ўнг партиясидан исламофоб кайфиятдаги сиёсатчилар федерал миқёсда азоннинг тақиқланиши ҳамда Ҳиндистонда сигирларни сўйиш ва гўштини истеъмол қилишни тўлиқ тақиқлашга эришмоқчи.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase