Аммо бу асар 60-йилларда шу номдаги фильм трилогияси чиққанидан сўнггина кенг тарқалди ва узоқ адабий туркумнинг умумий конспектига ва бир маънода карикатуранинг карикатурасига айланди. Бироқ, бу бир қарашда арзимас, оддий ҳикояда озгина аччиқ киноя бор, бунинг ортида сиз катта ва долзарб бир ғояни кўришингиз мумкин.
Қисқаси, ҳикоя қуйидагича. Жамиятда турли кишилар, жумладан, шу жамиятнинг таниқли аъзолари унинг қурбонлари бўлаётган даҳшатли жиноятчи пайдо бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлайди. Аммо ўсиб бораётган резонанс ва енгил ваҳима туйғусига қарамасдан, дастлаб бу одам ҳақида шубҳа устунлик қилган. Лекин у тергов қилинаётган барча ваҳшийликлар ортида Фантомас турган эканлигига ишончи комил бўлган комиссар Жюв тимсолидаги Франция хавфсизлик хизмати жиддий шуғулланишни бошлагандан кейин дарҳол «буғланиб» йўқ бўлади.
Бироқ терговнинг давом этиши ва умумий сюжет линияси ривожланиши билан Фантомас қурбонлари ҳаётидаги шов-шувга сабаб бўладиган тафсилотлар аниқланади ва ўқувчига жамиятнинг бу аъзолари унда мавжуд бўлиш қоидалари мунтазам равишда кимнидир қурбон қилган ҳолда фожиали воқеалар занжирига қонуний равишда олиб келадиган ахлоқсиз бир гуруҳ аъзолари бўлгани маълум бўлади. Яъни уларнинг ўзи зўравонликка йўл қўяди ва олинган натижалар сабабчисига айланади. Бироқ умумий ҳолат ва барча кўнгилсизликлар сабабчиси ўзларининг ахлоқсизлиги эканини тан олишни улар истамайди, чунки бунда рўй бераётган воқеалар учун ўзининг жавобгарлигини тан олишига тўғри келган бўларди.
Бу моҳиятнинг фильм версиясининг эпизодларидан бирида: кираверишда оломон Фантомас ҳақидаги томошанинг бир қисмини татиб кўришга интилган кинотеатр эшиги ёнида Жюв қиёфасидаги Фантомас кинода террористик ҳаракат каби бир нарсани содир этганида қандай намоён бўлиши қизиқарли. Бироқ террорчининг фотороботини тузишда кутилмаган воқеа рўй беради: гувоҳларнинг кўрсатмаларидан Жювнинг қиёфаси чиқиб келаверади, у эса бунга жавобан французча жазавага тушади ва эпизод ўз-ўзидан «ҳисобдан чиқади». Ўша пайтлар қандай бўлгани номаълум, лекин ҳозирги кунда бу ўта ошкора шама сифатида қабул қилинади.
Шундай қилиб, жамиятнинг қанчалик кўпроқ аъзолари ушбу гуруҳга ўралашиб қолган бўлса, улар кино версиясидан фарқли ўлароқ, ҳеч ким кўрмаган Фантомас мавжудлигига кўпроқ ишонч ҳосил қилади. Улар Фантомас мавжудлигини ғайришууърий равишда оммавий тан олишда ўзини-ўзи алдашда жуда чуқурлашади, чунки бу жамиятдаги ботқоқ иштирокчиларининг ҳаммаси учун фойдали бўлади. кимгадир ўз гуноҳларини оқлаш учун, бошкаларга (ОАВ) эса – бундан доимий шов-шувлар тарқатиш, яна кимгадир (хавфсизлик кучларига) ҳокимлик қилиш, назорат ва пулга эга бўлиши учун керак.… Буларнинг барчаси хавфсизлик хизмати томонидан қиздириб турилади ва бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган механизмга айланади. Аслида, умумий ёвузлик генератори ва манифест сифатида кўп қиррали жамиятнинг диний ғояси пайдо бўлади.
Бу ижтимоий тил бириктириш остида ахлоқсизлик, беадаблик, ўз-ўзини алдаш ва адолатсизлик шу даражада зичлашадики, жамият учун бу шарпа нафақат сездирмаган ҳолда уни (жамиятни) қораловчи омилга, балки тескари ағдарилган, бузуқ ижтимоий идрок нуқтаи назаридан тегишли, бутунлай тескари таърифлар бериладиган, шафқатсиз жазолайдиган адолатга айланади.
Натижада таҳдид ортади, бир журналист дўсти билан тандемда (оригиналида журналист Фандор ва унинг ҳамроҳи - яна бир шама) тобора шуҳратпарастлик ва эҳтирос билан унинг қурбонлари ва жиноятлар сони ўсишда давом этадиган, тутқич бермас Фантомасни таъқиб қилишда давом этади.
Мана эди, бугунги вазиятни кузатиб, реал воқелик моҳиятан «Фантомас»да баён қилинган воқеликдан жиддий фарқ қилмайди, деб хулоса чиқариш мумкин. Макрон ва унинг хулқ-атвори Луи де Фюнес ижросидаги ўта бўрттириб юборилган, ақлдан озганлик аломатлари бўлган тентакнамо комиссар Жюв образига очиқдан-очиқ шаъмадир. Бироқ комикслар сюжетига аниқ мос келган ҳолда унинг жазавага тушган гўдак оҳангига берилиб, комиссар Макрон ортидан худди буйруқ олгандай оммавий саф тортиб турган омма янада аҳмоқ ва ғарибона бўлиб кўринади. Оммавий психоз яққол намоён бўлади. Бутунлай ўз раҳбарини қаҳрамон қилган сиёсий, медиа ва оддий фоҳишалардан иборат бўлган бу Макрон армиясининг таркиби ҳам шундан далолат беради.
Бироқ ўзини жуда юпқа, шаффоф каучукдан тайёрланган деган асосда нозик деб ҳисоблайдиган дайди комедиантлар ва муттаҳамлар нуфузига эга бўлган ҳар қандай аҳлоқи бузуқлар эркинлиги учун курашчиларнинг бу либерал, «юқори маданиятли» ва «ривожланган» гуруҳи аслида улардан шунчаки фойдаланиб, кейин ахлатга ташланиб юборилишини тушунмайди ва сезмайди.
Киноверсиянинг бошқа бир қизиқарли эпизодида (унда, дарвоқе, Фантомас бежизга Европанинг «муқаддас» учлиги - Париж, Рим, Лондонга зарба бермайди) «даҳшатли бардкирдор» қатъий тилёғламалик билан тизим мурватларидан бири – Париж газетаси журналистини «ўйланг, ўйланг!» деб ундайди. Биз ҳам шунга даъват қилмоқчимиз ва яна бир бор шунга эътиборни қаратмоқчимизки, бундай вазиятлар қандайдир бир итнинг ҳаёти суриялик болакай ҳаётидан кўпроқ қадрланадиган, қонунлаштирилган промискуитет ва сурбетлик билан Мулен-Руж қовоқхонаси каби ахлоқи бузуқ-либерал иккиюзламачи жамиятда ҳеч қандай келажак бўлиши мумкин эмаслигидан яққол далолат беришига эъибор қаратиш керак.
Дунё бошқа қоидалар, бошқа шароитларга эга бўлган бошқа бир – эсхатологик даврга қадам қўймоқда. Бироқ, ҳозирги ўтиш даврининг бетартиб, жазавали ва оммавий телбаликларида Франция ҳукумати уюштирган бундай провокациялар, қўрқитилган халқнинг ўйламай-нетмайдиган улкан оммасини тузоққа илинтирмоқда. Бундай шароитда мунофиқлик билан мослашувчилар бошчилигидаги материалистик, либерал идрок соҳиблари етарли даражада ажрата олмайдилар, холисона фикрлаш воситасига ега эмаслар. Бироқ, бу жазоловчи адолат қонунини бекор қилмайди. Шунчаки фурсати келиб, ўз анамнези ҳақиқатини тан олишни истамаслик ортидан сезилмайдиган беқарорлик юзага келади, шундан кейин улар ўзларини камситилган ва ночор ҳолда чуқурликда топадилар. Бутун француз эпопеяси билан бевосита боғлиқ бўлган Арманистон билан боғлиқ вазият бу борада ёрқин далолат беради. Қанчалик узоқ борсангиз, айблов шунча оғриқли бўлади. Чунки Олий адолат қонуни бор ва у Қуръонда айтилганидек ишлайди: « Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир».
P. S. Лионда православ руҳонийга суиқасд иши бўйича эътиқодига кўра православ, собиқ православ роҳиби ва юнон руҳонийси раислик қилган жамоа аъзоси, француз Жан-Мишел Димоила ҳибсга олинган. Суиқасд сабаби, афтидан, шахсий ҳисоб-китоблар бўлган. Лекин, нима бўлишидан қатъи назар, Ислом ва мусулмонларни барча қийинчиликларда айблашга олдиндан қатъий қарор қилган жамиятда бу кимни ҳам қизиқтирарди?
Фантомаснинг қайтиши
Франциядаги сўнгги воқеалар 100 йил олдин ишланган «Фантомас» деб номланган ажойиб карикатурани эслатмоқда, тасодифни қаранг-ки у айнан Францияда пайдо бўлган эди. У комикслар жанрида бўлиб, шуниси билан қизиқки, замонавий Европа жамияти, айниқса, французлар ва уларнинг принциплари, аниқроғи, принципсизлигига карикатура эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси