Абу Муслим
Туркий халқлар дунёнинг кўп қисмини бошқарган вақтлар бўлган. Улар давлатларни ташкил қилар, бошқа давлатларни йўқ қиларди. Хитойдан Мисрга, Венгриядан Ҳиндистонга қадар бўлган ерларда туркий ҳукмдорлар ҳокимликни ўз қўлларида ушлаб турганлар.
Келиб чиқиши жазоирлик бўлган Квебек университети талабаси Линда Алиан ишлаб чиққан компьютер тизимлари хавфсизлиги бўйича янги модели эътироф этилди. Магистр илмий даражасини олиш доирасида Линда исталган компьютер тизимига уланиш устидан назоратни таъминлайдиган янгича хавфсизлик моделини ишлаб чиқишга эришди.
Коинотда ерни ўраб турган кўринмас қалқон космосда топилган, аммо тадқиқотчилар унинг қандай пайдо бўлганини тушунишмади. FrontLineDesk журналида чоп этилган мақолада айтилишича, Ван Алленнинг радиация камарларида юқори энергияли электронлар ва протонлар билан тўла учинчи камар топилди.
обур масжиди (урду тилида: بابری مسجد, хинди тилида: बाबरी मस्जिद) – Айодхя шаҳридаги масжид. 1940-йилларгача Жонмастан масжиди («туғилган жой масжиди») деб аталган.[1]
13 сентябрь куни халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги ўнта энг нуфузли мусулмонлардан бири сифатида эълон қилди, деб ёзади Anadolu Agency.
Мусулмон оламининг энг машҳур муқаддас жойларидан бири, Қуддусдаги Маъбад тоғида жойлашган ал-Ақса масжиди Исроилда COVID-19 авжи кучайганлиги сабабли бу ҳафта жумадан бошлаб ёпилади, деб хабар қилади ғарб ОАВ «Вақф» мусулмонлар муқаддас жойлари ишлари бўйича бошқармасига таяниб.
Дунёда коронавирус авжи назорат остидан чиқмоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш. Унинг таъкидлашича, юзага келган инқирознинг ўхшаши йўқдир. Тез орада инсоният COVID-19 туфайли йўқотилган одамлар сони 1 миллионлик чегарадан ўтади.
Урдун ҳукумати коронавирусга чалинганлар сонининг ўсганлиги сабабли 17 сентябрдан 30 сентябргача чекловлар режимини тиклади. Бу ҳақида пайшанба куни Урдуннинг Al Rai газетаси маълум килди. "Мамлакатнинг Оммон, Ирбид, Зарқа ва бошқа шаҳарларидаги мактаблар сентябр охиригача ёпилди, тўртинчи-ўн биринчи синф ўқувчилари яна масофавий таълимга ўтишди", - дейилади газетада.
Жарроҳ Константин Покровский бошчилигидаги москвалик шифокорларнинг кўп тармоқли жамоаси коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун Ўзбекистонга учиб кетди, деб хабар берди Москва соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 18 сентябрь куни.
Ҳиндистон Марказий тергов бюроси (CBI) махсус суди XVI асрда қурилган масжидни 1992 йил 30 сентябрда бузиб ташлаш иши бўйича ҳукм санасини белгилади, деб хабар беради Press Trust of India ахборот агентлиги 18 сентябрь куни.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати бир вақтнинг ўзида ўндан ортиқ оила аъзоларига тўй ва жаноза каби оилавий тадбирларда иштирок этишга рухсат берди. Тегишли янгиланган қоидалар БААнинг миллий фавқулодда вазитлар, инқироз ва табиий офатлар бошқармаси томонидан чиқарилди. Уларда ҳозир бўлганларнинг барчаси коронавируснинг олдини олиш чораларига риоя қилиши лозимлиги белгиланган.
Эроннинг Теҳрон провинцияси ҳудудижа COVID-19нинг учинчи тўлқини бошланди, деб хабар берди 20 сентябрь куни ушбу провинциянинг коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича штаб бошлиғи Алиреза Зали. "Сўнгги кунлар статистикаси шуни кўрсатадики, Теҳронда коронавирус учинчи тўлқини бошланди», — дея унинг сўзларидан иқтибос кетиради ANSA.