M-6 собиқ ходимининг сўларига кўра, террорчилар тез орада Туркия орқали Германия, Франция ва Буюк Британияга киришга ҳаракат қилади. Ҳужумлар Франциянинг Charlie Hebdo журналида Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар чоп этганлик учун қасос сифатида тайёрланаётгани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, октябр ойи ўрталарида Париж яқинида тарих ўқитувчиси Самюэл Пати сўз еркинлигига оид дарсларда Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар намойиш этган эди. Шундан сўнг яна иккита террор хуружи юз берди – Франциянинг Ницца ва Австриянинг Вена шаҳарларида ўнга яқин одам ҳалок бўлди.
ОАВ: ИШИД карикатуралар учун «рождество» терактларини тайёрламоқда
Сурия ва Ливияда жойлашган "Ислом давлати" халқаро террорчилик гуруҳи жангарилари Рождество байрамлари арафасида Европа мамлакатларида бир қатор террорчилик ҳужумларини тайёрламоқда. Бу ҳақида Британия разведкаси собиқ ходими Аймен Динга таяниб, Daily Mail хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши