close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уйғур мусулмонларига зўрлик билан чўчқа гўшти едирилмоқда

Мусулмон шифокор Сайрагул Саутбай Хитойда концлагердан 2 йилдан ортиқ вақт олдин озод этилган, лекин у ҳибсда бўлган пайтлари бошидан ўтказган даҳшатлар ҳақида хотиралардан ҳали ҳам қутула олмаяпти. Al Jazeera га берган интервьюда доктор Саутбай унга ва бошқа мусулмонларга зўрлаб чўчқа гўшти едирганлари ҳақида сўзлб берди.

«Ҳар жума чўчқа гўшти ейишга мажбур қилишарди. Улар атайлаб мусулмонлар учун муқаддас бўлган кунни танлашган. Агар рад этсангиз, қаттиқ жазо оласиз", деди Саутбай, деб иқтибос келтиради IslamNews.
Собиқ маҳбуснинг сўзларига кўра, чўчқа гўштини чайнаган ҳар сафар у чидаб бўлмас руҳий азобни бошидан кечирарди. – «Мен ўзимни худди бошка одамдек ҳис қилардим. Атрофимни зулмат чулғарди», – деб хотирлайди мусулмон аёл.
Немис антропологи ва Шинжон бўйича мутахассис Адриан Зенцнинг таъкидлашича, охирги йилларда Хитой ҳукумати мусулмонлар минтақасида чўчқа боқиш ва чўчқа гўшти истеъмол қилишни фаол тарғиб қиляпти ва шунга мажбурлаяпти.
2019 йил ноябрида Шинжон маъмурияти бошлиғи Шухрат Зокир уйғурлар минтақаси «чўчқачилик маркази»га айланишини айтган. Аҳолининг 90%ини мусулмонлар ташкил қиладиган Қашғарда бир йилда 40 минга чўчқа сўйиладиган чўчқачилик фермаси очилди.
Бундан ташқари, диний ўзига хосликни йўқ қилиш бўйича вазифасини енгиллаштириш мақсадида Хитой ҳукумати мусулмон болаларни болаликдан чўчқа гўшти ейишга ўргатишга қарор қилди – Саутбайнинг сўзларига кўра, Шинжон шмиолидаги Олтой шаҳрида мактаблардан бирида ўқувчилар чўчқа гўштини ейишга мажбур қилинди, кўплаб ўқувчилар буни рад қилиб, баҳслаша бошлаганда эса ҳукумат мактабга ҳарбийларни юборди.
Шинжондаги болалар боғчаларида «бепул овқат» ташаббуси доирасида болаларга уларнинг ота-оналари розилигисиз чўчқа гўштидан тайёрланган таомлар бериляпти, хабар қилади Al Jazeera.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase