Муфтий 200 минг мусулмон Украина босқинида иштирок этаётганини айтди
Муфтий Альбир Крганов, Россия мусулмонлари диний идораси раиси, махсус ҳарбий операция (СВО)да 200 минг мусулмоннинг иштирок этаётганини айтди. У бу маълумотни «Царьград» телеканалидаги эфирда, Коммунаркадаги диний марказни қуриш масаласини муҳокама қилиш чоғида эълон қилди. Ушбу лойиҳани Россия президенти Владимир Путин ва РПЦ патриархи Кирилл қўллаб-қувватлади.
Исмоилоғачилар сектаси вакили Татаристон муфтийси Украинадаги уруш қатнашчиларига шаҳидлик "мужда"сини берди
Татаристон муфтийси исмоилоға сектасининг вакили Комил Самигуллин Украинадаги уруш иштирокчилари муайян шароитда Аллоҳ томонидан дини учун қурбон бўлган шаҳид ўлароқ қабул қилиниб, жаннатга кириши мумкинлигини қайд этди.
Душанбеда Тожикистон муфтийсига ҳужум уюштирилди
Ҳужумни содир этганликда гумон қилинган шахс қўлга олинган.
Доғистон муфтияти ниқаб кийишни тақиқламоқчи
Доғистонда ниқоб кийишни тақиқловчи фатво қабул қилиниши режалаштирилмоқда, деди вилоят муфтийси Аҳмад Абдулаев.
Қозоғистон бош муфтийси Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга мурожаат қилди
Қозоғистоннинг Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули Қурбон ҳайити муносабати билан Астана шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорларга мурожаат қилди.
Тожикистон муфтийси “хорижий кийимлар”ни тақиқлашни қўллаб-қувватлади
Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода “хорижий кийим”ни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва миллий либослар ҳам Ислом нормаларига мос келиши кераклигини айтди. У “Тожикистон” телеканалида “миллий маданиятга ёт кийимлар”ни олиб кириш, сотиш ва кийишни тақиқлаш ҳақидаги муҳокамалардан сўнг бу муаммонинг исломий меъёрларини тушунтириб берди.
«Крокус Сити Холл»даги теракт: «Васваса ва иғвогарликларга учманг!»
Тожикистон муфтийси муҳожирларни эҳтиёт бўлишга чақирди
Россия муфтийси "Крокус"да одамларни қутқарган ўсмирларни мукофотлади
Равил Ғайнутдин Ислом Халилов ва Артём Донсковни "Буюк хизматлари учун" медали билан мукофотлади.
Ташаҳҳудда ўтириш кайфияти
Намозхон иккинчи ракатнинг иккинчи саждасидан бошини кўтарганидан сўнг чап оёғини тўшайди ва унга ўтиради. Ўнг оёғини эса тик қилиб қўяди ва бармоқларини Қибла тарафга қаратади. Бундай ўтириш "Ифтирош” ("тўшаш") деб номланади.
Жума куни билан табриклаш
Яқин йиллардан бери баъзилар томонидан: "Жума айёмингиз муборак бўлсин" "Жума муборак" дейиш мумкин эмас, чунки, жума куни қиёмат куни бўлади, қачон-ки биз маҳшаргоҳдан ўтиб жаннатда йиғилганимиздагина "жума муборак бўлсин" деб айтамиз. Жума билан табриклаш бидъат, чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар бир-бирларини жума билан табриклашмаган", деган ҳар хил гап-сўзлар тарқалиб қолди. Бу гап-сўзларга қисқа жавоб шуки, мўмин-мусулмонлар ўзаро бир-бирларига соғлиқ-саломатлик тилаб, Жума куни билан табриклашлари мубоҳ (савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган) амаллардандир.