«Биз бу қадриятлар таркибига рози эмасмиз, – деди Кенгаш вице-президенти ва Париж жоме масжиди имоми Шамсиддин Хафиз. – Лекин биз Франияда ислом учун тарихий бурилиш нуқтасида турибмиз, ва биз, мусулмонларга катта масъулият юкланган.
Ҳукумат мусулмон ташкилотларидан уларнинг ҳар бири аккредитация олиш учун устав остига имзо қўйиши лозим бўлган Франция имомлари реестри тузишни талаб қилади, хабар қилади IslamNews сайти BBC News га таяниб.
Франциялик исломшунос Оливье Ройнинг сўзларига кўра, устав билан боғлиқ 2 та асосий муаммо юзага келади – у фақат мусулмон руҳонийларига йўналтирилган, шунингдек, у дин эркинлигини камситади.
«Сиз давлат қонунларига риоя қилишингиз шарт. Лекин сиз бу қонунларнинг қадриятини улуғлашингиз шарт эмас», – қайд қилади Рой.
Париж яқинидаги Дранси масжиди имоми Хассан Шалгумийнинг сўзларига кўра, мусулмонлар ўзининг «жамиятга интеграцияси»ни исботлаш учун қўшимча шартларга кўнишга мажбур. – «Биз экстремистлар туфайли бадал тўлашимизга тўғри келади», – дейди у.
Францияда ислом уламолари икки ўт орасида қолди
Франция мусулмонлар эътиқоди бўйича Кенгаш (CFCM) вакиллари шу ҳафта мамлакат имомларининг "республика қадриятлар устави"га содиқлигини тасдиқлаш учун президент Макрон билан учрашиши керак. Франция ҳукумати 9 мусулмон ташкилотини ифодаловчи Кенгашнинг диний арбоблар республика қадриятларига ишониш, "сиёсий Ислом" ни инкор этиш ва ташқи таъсирга йўл қўймаслик ҳақидаги матнни имзолашни талаб қилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари