close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.11.2023 15:13

Хитой масжидларга уруш очган

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Хитой мусулмонлар сони катта ҳудудларда масжидлар сонини камайтирган ҳолда диний назоратни кучайтирмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро "Human Rights Watch" ташкилоти шундай мазмунда таҳлилнома тақдим этди.

26.09.2023 17:38

Июл охирида бир гуруҳ хитойлик амалдорлар ва олимлар Шинжон пойтахти Урумчида учрашди. Мамлакатдаги учта асосий дин: протестантизм, католиклик ва исломни хитойлаштириш миллий режасини муҳокама қилиш учун. У 2018 йилда Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий социализм институти томонидан ишлаб чиқилган. Ҳужжатнинг кейинги беш йилга мўлжалланган исломий бўлими 32 банддан иборат эди. Йиғилиш иштирокчилари режа тўлиқ бажарилмаганини таъкидладилар.

26.09.2023 15:55

Хитойда суд уйғур миллатига мансуб мусулмон олимани умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

11.03.2023 09:44

Германияда жойлашган Жаҳон уйғурлари конгресси 2023-йилги Нобел Тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатилмоқда.

03.02.2023 07:40

Шайх Абдулаҳад Махдум

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар

88 яшар уйғур олими, шайх Абдулаҳад Махдум Хитой полициясида хибсда булган пайти ўлдирилгандан буён беш йил ўтди. Шайх 2017 йил оиласи билан бирга ҳибсга олинган ва 10 йилгача муддатга қамаган эди. Шайх 1930 йил Шаркий Туркистоннинг Хўтан префектураси Қоракаш уездида туғилган. Унинг отаси шайх Барот охун ҳам Хитойда 1937 йил қамоқда ўлдирилган.

03.02.2023 07:31

Уйғур олими қамоқда ўлдирилган

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар

Қуръони карим маъноларини Уйғур тилига биринчи бўлиб таржима қилган уйғур олими Хитой концлагерида ўлдирилган.

14.01.2023 21:54

Коммунистик Хитой томонидан босиб олинган Шарқий Туркистонга (Шинжон-Уйғур мухторияти деб аталадиган ҳудуд) 14 давлатдан келган ажойиб "уламолар" ташриф буюриб, мусулмон диёрида исломни йўқ қилишга розилик бериб, уни дерадикализация ва терроризмнинг олдини олиш сиёсати деб атади.

16.12.2022 10:29

Сўнгги йилларда Хитой Коммунистик партияси мамлакат масжидлари қиёфасини ўзгартириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширди. Яқинда 2018-2021 йилларга мўлжалланган давлат харидлари протоколлари оммавий ахборот воситаларида исломий ўзига хосликни йўқ қилиш бўйича фаол сиёсатни тасдиқлаган ҳолда тарқалди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти China File нашрига таяниб.

02.12.2022 19:52

Кўпчилик қурбонлар мусулмон бўлгани ва аксар аҳолиси уйғур бўлган Шинжонда яшагани туфайли қутқарилмаганини тасдиқламоқда.

07.10.2022 09:13

Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Хитойдаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини англаб етишлари ва БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши даражасида Хитойда мусулмонларга нисбатан камситиш масаласини муҳокама қилишни қўллаб-қувватлашлари керак - халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch шундай чақириқ билан чиқди, дея хабар бермоқда IslamNews.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase