Арманистон қуролли кучлари ўн йилликлар давомида босиб олинган ҳудудда мудофаа линиялари мустаҳкамланди ва бетон тўсиқлар қурган.
Шунга қарамай, Озарбайжон қуролли кучлари тасарруфида бўлган, Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратлари арманларнинг оғир қуроллари арсеналини деярли бутунлай йўқ қилди. Жангнинг биринчи куниданоқ Озарбайжон мудофаа вазирлиги учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида қимматбаҳо арман ҳарбий техникасининг йўқ қилиниши ҳақидаги лавҳаларни ўртоқлашди. Озарбайжон урушнинг замонавий усулларидан қанчалик муваффақиятли фойдаланганига бутун жаҳон ҳамжамияти гувоҳ бўлди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 27 сентябрдан бошлаб Озарбайжон армияси душманнинг танкка қарши 53 та воситаси, 4 та "Смерч", 97 та "Град", 2 та "Ураган" ракета тизимлари, 1 та ТОС, 7 та учириш қурилмаси, 1 та радиолокатор ва 2 та "С-300" аниқлаш тизими, 1 та РЛС "Оборона", 5 та "ТОР", 40 та "Оса", 4 та "Куб", 1 та "Круг" зенит-ракета комплекслари, 14 та заставасини йўқ қилди.
Шунингдек, 2 та "С-125"зенит-ракета комплекси, 22 та учувчисиз учиш аппарати, 2 та ОТРК "Эльбрус" ва битта баллистик ракета, 1 та "Точка-У" ракета комплекси, 5 дона радиоэлектрон кураш воситаси, 2 та "Р-142" қўмондонлик-штаб машинаси, 1 та РЛС "Небо-М", 7 та турли радиолокация станцияси, 4 та "Репеллент" радиотехника кураш воситаси йўқ қилинди.
Шу билан бир қаторда 23 та «Акация» ва «Гвоздика» ўзиюрар арителлерия қурилмаси, 315 та артиллерия бирлиги, 63 та миномет, 10 та махсус транспорт воситаси, 7 та қўмондонлик пункти, 11 та ўқ-дори омбори, 69 та пиёдалар ҳарбий машинаси ва 252 та юк машинаси йўқ қилинди.
5 та ўзиюрар арителлерия қурилмаси, турли калибрдаги 37 та артиллерия қурилмаси, 62 та миномет, 93 та махсус транспорт воситаси, 178 та гранатомет, 5 та «Шилка» зенит қурилмаси, 1,38 мингта ўқотар қурол, 47 пиёдалар ҳарбий машинаси ва 270 та юк машинаси ўлжа олинди.
7 та қўмондонлик пункти, 11 та ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Озарбайжон қуролли кучлари бутун давр мобайнида ҳаво устунлигини ҳам сақлаб қолди. Арманистон қуролли кучларининг бешта СУ-25 самолёти йўқ қилинди.
- Зарар 4,8 млрд доллар миқдорида баҳоланмоқда.
Озарбайжон давлат иқтисодиёт университети (UNEC) Арманистон томонининг қурол-яроғ ва асбоб-ускуналар йўқолишидан кўрган моддий зарарини баҳолади. UNEC маълумотларига кўра, Арманистон 4,8 млрд доллар мақсадида қурол-яроғ йўқотган.
- Тирик кучдаги йўқотишлар расмий рақамлардан ошиб кетди
Фронтдаги вазият арман аскарларининг руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан қисқа вақт ўтгач, аскарларнинг аксарияти энди жанг қилишни истамасликларини айтди ва жанг майдонини ташлаб қочишга уринди. Аскарларнинг жанг қилишни истамаслиги ва ҳарбий хизматчилар орасида ўлим ҳолати жуда кўп бўлиши арман ҳокимиятини қўлида қурол ушлаб тура оладиган барчани фронтга чақиришга мажбур қилди.
Расман, мамлакат ҳукумати ҳалок 2500 нафар ҳалок бўлган аскар номини эълон қилган, лекин реал йўқотишлар анча юқори бўлди. Нафақат жамоатчилик, балки бир қатор давлат амалдорлари ҳам бу фикрга қўшиладилар.
Арманистон собиқ президенти Серж Саргсяннинг куёви, Арманистоннинг Ватикандаги собиқ элчиси Микаел Минасяннинг айтишича, 4750 киши ҳалок бўлган. Унинг сўзларига қараганда, Арманистон мудофаа вазирлиги бу ҳақида бош вазир Никол Пашинянни хабардор қилган.
Бироқ айрим маълумотларга кўра, реал йўқотишлар ҳаттоки Минасян келтирган маълумотлардан ҳам катта. Фақат Шуша яқинида 600 дан ортиқ ҳарбийларнинг жасади йиғилиб, Арманистонга топширилган.
- Арманистон армиясининг 80 фоизга яқини йўқ қилинди
Арман армиясининг оғир мағлубиятини Арманистоннинг нафақат ҳозирги, балки собиқ раҳбарияти ҳам тан олмоқда. Арманистон собиқ Бош вазири Грант Багратяннинг айтишича, армиянинг 80 фоизи бутунлай йўқ қилинган.
«Армия йўқ, бу шунчаки мағлубият эмас, бу ҳақиқий тор-мор», - деди у.
Озарбайжон армияси 27 сентябр куни бошланган операция давомида 5 та шаҳар, 4 та поселка ва 286 та қишлоқни босқинчиликдан озод қилгач, Арманистон мағлубиятни тан олди ва Агдам, Лочин ва Келбажар туманларини Озарбайжонга топшириш мажбурияти кўзда тутилган битимга имзо чекди.
15 ноябр куни Арманистон Россия орқали Озарбайжондан Келбажарни тарк этишга бироз кўпроқ вақт ажратишни сўради. Озарбайжон 25 ноябргача вақтни чўзишга рози бўлиб, инсонийлик намойиш қилди.
Келишувга мувофиқ Арманистон 20 ноябрь куни Агдамни тарк этиб, 1 декабрь куни Лочинни Озарбайжонга топширди.
Озарбайжон қуролли кучлари 4,8 млрд долларлик арман ҳарбий техникасини йўқ қилди
Озарбайжон нафақат ўз ерларини озод қилди, балки Арманистон армиясини ҳам бутунлай мағлубиятга учратди. 44 кунлик Ватан уруши давомида Озарбайжон армияси нафақат босиб олинган ерларни озод қилди, балки душман қўшинини деярли бутунлай мағлубиятга учратди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди