close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ниқобда овқатланиш: Японияда коронавируснинг учинчи тўлқини олдидаги қўрқуви

"Шу пайтгача Япония коронавирусни назорат остида ушлаб турган. Лекин ҳозир баъзи шифохоналар тўлиб кетган ва учинчи тўлқин олдида қўрқув бор. Шунинг учун Бош вазир янги тавсиялар берди - бу бемаъни оқибатларга олиб келди", деб ёзади немис газетаси Die Welt.

«NHK телеканали оқшом янгиликлари дастурида шифохоналар раҳбарлари ходимлар етишмаслиги ва интенсив терапия бўлимларида мавжуд ўринлари сони қисқариши ҳақида шикоят қилди. - дейди журналист Соня Блашке. – Бундан кейинги уч ҳафта вирусга қарши курашда алоҳида аҳамиятга эга бўлади, деган гаплар тарқалди. Шанба кунидан бошлаб, Токио ва атрофдаги барча кафе, барлар ва караокелар 17 декабргача соат 22 дан кечиктирмай ёпиш талаб қилинди".
"Касалланган одамлар умумий сони миллион кишидан ошган ва 16 мингдан кўпроқ киши вафот этган Германия билан солиштирганда, Япония пандемия билан нисбатан яхши курашяпти - 148 мингга якин кассалланганлар рўйхатга олинган ва тахминан 2,1 минг киши вафот этган. Шу билан бирга, Германияда 83 миллион, Японияда эса 126 миллион киши яшайди", - дея қайд этади газета.
"(...) Бироқ, ноябр ойи ўрталарида бери, инфекция ҳолларда сони сезиларли даражада ошди ва ҳозир ҳар куни ўсиш 2-2,5 минг ҳолатни ташкил қилмоқда - шанба куни, 2684 та янги ҳолат рўйхатга олинган, бу пандемия бошидан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади".
"Бундан ташқари, Япония аввалгидек деярли ҳеч қандай тест ўтказмади ва нисбатан кам маълумот эълон қилмоқда. Яқинда коронавирус учун ижобий синовдан ўтган одамларнинг улуши 6.5% эди – бунда 5% дан юқори бўлган барча кўрсаткичлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "жуда юқори" деб баҳоланади ва кўпроқ тестларни амалга ошириш ва чекловларни енгиллаштиришдан воз кечиш тавсия қилинади."
"Лекин бу, афтидан, Токио марказидаги метро бекати яқинидаги барча ўриндиқлар бўлган кафелардан бирининг меҳмонларини безовта қилмайди. Уларнинг аксарияти одатда қора костюм ва оқ кўйлакдаги офис ходимлари, - деб ёзади газета. - Ичкиликдан юзлари қизарган одамлар бир-бирига яқин ўтиришади. Шу билан бирга, улар баланд овозда кулишади ва гапиришади, ниқоб ҳақида гапирмаса ҳам бўлади – кимдир жағига тушириб олган, кимнингдир ҳатто қулоғидан осилиб туради".
"Ҳатто ташқаридан ҳам Бош вазир Есихидэ Сугининг даъвати эътиборсиз қолгани яхши эшитилиб турибди. У яқинда ватандошларидан ресторанда индамай овқатланишни илтимос қилганди".
«Бунда у айтган сўз ҳам "жимгина", ҳам "индамай" маъносини англатиши мумкин. У ҳам шундай қилади, деди Суга одатий, бир оз норози юз ифодаси билан, - бу эса Twitter фойдаланувчиларини кулдириб юборди, лекин кўпчиликни ғазаблантирди ҳам, бу ерда тез орада янги тушунча: masuku kaishoku, "ниқобда овқатланиш" тарқалди», - дейилади мақолада.
"Япония расмийлари бу эпидемия пайтларида мулоқот қилишнинг янги стандарти бўлишини истарди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу мақсадда "Доим ниқобда" шиорини ишлаб чиққан. Плакатларда пиво ичаётган бир гуруҳ одамлар тасвирланган: ҳамма ниқобда, фақат қултум олаётган аёлдан ташқари - унинг қулоғига осилган ниқоб бор", - деб ёзади нашр.
"Унинг огоҳлантиришларига зид равишда, ҳукуматнинг ўзи инфекциялар сони аввалгидек кўпайишига ҳисса қўшди, - дейди Die Welt. - Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида, у одатда жуда эҳтиёткор бўлган японларни уйдан чикишга мажбур қилиш учун учун саёҳат ("Go To Travel ") ва ресторанлар ("Go to eat") купон дастурини ишга туширилди". Натижада саёҳатчилар билан машҳур бўлган ҳудудлар ҳозирда йирик шаҳарлар билан бирга касалланиш борасида энг юқори кўрсаткичга эга.
Токио губернатори Юрико Коике кечки овқат меҳмондорчиликлари, агар улар умуман ўтказилса, энг кам сонли меҳмонлар билан ва қисқа вақт ичида ўтказилиши, оҳиста гаплашиш керак, деган даъват билан чиқди. Таомларни одатий катта идишларда эмас, балки ҳаммага алоҳида қилиб кичик идишларда бериш керак. Кафеларга биноларни шамоллатиб туриш тавсия этилади.
"Агар бу чораларга амал қилинса, албатта, самарали бўлар эди, - дея қайд этади мақола муаллифи. – Лекин бу қоидаларга, айниқса, спиртли ичимлик истеъмол килишда ким ҳам риоя қиларди? Япониялик юқумли касаллик бўйича мутахассис Тетсуя Мацумото ANN News дастурига ниқоб билан овқатланиш ҳақидаги қоида ҳар бир киши ниқобга кўникиб қолган Япония каби мамлакатда ҳам тўғри тушунилишига шубҳа қилишини айтди. Бундай ҳолларда ниқоб кийиш бурчга айланса, одамлар кечки овқатни ресторанда ейишдан бош тортишни маъқул кўради, дейди мутахассис."
"Бошқалар муқобил вариантлар устида ишламоқда. Хусусан, профессор Масако Сасаки суҳбат давомида елпиғич каби юзининг олдида ушлаб туриш мумкин бўлган ва фақат овқат ейиш ёки ичиш учун қисқа фурсатга олиб туриш мумкин бўлган ниқоб ишлаб чиқди. (...) Бошқа, жуда шубҳали тажрибалар "Минг бир кеча" услубидаги чадрага ўхшаш - улар асосан машҳур хостес-барларда учрайди. Озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмол қилиш пайтида чадра бироз кўтарилади. Бироқ, оқшомларни Zoom орқали ўтказиш осон бўларди,  улар апрел ва май ойида карантин давомида машҳур бўлганди. Баъзи компаниялар ҳатто мижозлар ва ҳамкасблари билан бундай Zoom учрашувлар ўтказиш учун спиртли ва яхна ичимликлар учун ўз ходимларига қўшимча пул ўтказишган".
"Япония бу йўл билан касалланиш ҳолатларини назорат қила оладими ёки йўқми (...), буни яқин ҳафталар кўрсатади. Бироқ, агар фақат Бош вазир Суга ниқобда бўладиган бўлса, бу етарли бўлмайди", дея хулоса қилади Die Welt.

Манба: Die Welt

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase