Пайғамбар алайҳиссалом меърожда Аллоҳ таолони кўрганларми?
Салафи солиҳ уламолар орасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда Роббини оддий кўз орқали кўрганлари ҳақида икки хил қараш мавжуд. Ато ибн Абу Рабоҳ раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан келтирган ривоятга кўра, оддий кўз билан эмас, балки қалб кўзи билан кўрганлар. Абул Олия раҳматуллоҳи алайҳнинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан келтирган ривоятига кўра, қалблари билан икки марта кўрганлар.