Одамлар хато қиладиган бир қатор масалаларда жамоавий психология катта таъсир кўрсатади. Бу таъсир айниқса, дин танқислигини ҳис қиладиган, «тўда инстинктига эргашиш» меъёрга айланиб қолган жамиятларда сезиларли. Ҳаттоки одам нима тўғри эканлигини ғайришуурий равишда тушуниб етадиган бўлса ҳам, оломон психологияси таъсири остида у виждонини нотўғри фикрлар билан ёпиб юборади, эмиш-ки, қанчадан-қанча одам хато қилиши мумкин эмас. Аслида эса, кўпчиликнинг фикри бирон-бир масаланинг тўғрилиги мезони саналмайди. Одамлар унинг ёрдамида яхшиликни ёмонликдан ажрата оладиган ягона қўлланма - бу мақсад учун юборилган Қуръони каримдир. Бошқа мезонларни қабул қиладиган ва жавоб берадиганлар жиддий хато қиладилар.
Қуръони каримда Аллоҳ бизни кўпчиликка кўр-кўрона эргашиш борасида огоҳлантиради:
“Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос” (Анъом сураси, 116).
Кўпчилик учун мос келадиган асосий тамойил агар ҳамма кайсидир фикрга рози бўлса, худди шундай ўйлаш муҳимдир деган ғоя ҳисобланади. Яъни, агар у ўз фикрини кўпчиликнинг фойдасига тўғри деб ҳисобламаса, бу киши танқид қилинишдан, қораланишдан ёки бошқалардан ажралиб туришдан қўрқади.
Шунда одамлар борки, улар фақат шу сабабли бутун ҳаёти давомида Аллоҳга сажда қилиш мажбуриятини ва унинг даъволарини инкор қилиб келади.
Қуръони карим туфайли Аллоҳ одамларни барча турдаги тобеликлардан озод қилади. Одам фақат Аллоҳ таолонинг олдида жавобгар, у фақат Қуръони каримга мувофиқ унинг ҳаёти ва иймони асосида жавобгарликка тортилиши мумкин.
Кўпчиликка таяниш аксарият одамлар ўзини алдаш учун фойдаланадиган баҳона ҳисобланади. Лекин шунга қарамай, келгуси ҳаётда улар ҳеч қандай омма ва оломон уларни қутқара олмаслигига гувоҳ бўладилар. Аллоҳ таоло бундай кимсаларнинг аҳволи ҳақида Қуръони каримда қуйидагича огоҳлантиради:
«Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддатла тутамиз. Ёлғончи, хатокор пешонасидан. Бас, ўз тўпини чақирсин! Биз ҳам забонияларни чақирамиз. Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил». (Алақ сураси, 15-19)
Инсон тўдага эргашиб ёки унга мос бўлиб Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларидан воз кечиб, Қиёмат куни Унинг олдида жавоб бериши кераклигини эътиборсиз қолдириши мумкин. У кўпроқ Аллоҳ таолони униттирган қавми, тўдаси, гуруҳи билан жаҳаннамга ҳам кетишга рози бўллиб қолиши мумкин.
Ўзингизни алдаманг ва кўпчиликнинг фикрига қўшилиб, иймондан узоқлашманг. Қуръони карим билдирган тўғри йўлдан ҳеч қачон адашманг ва ҳатто ёлғиз бўлсангизда, тақво билан яшанг.
Сиз Аллоҳ таолонинг розилигини олиш умидида намоён этдиган қатъият сизга Унинг соясидан жой таъминлашини асло ёддан чиқарманг.
Абу Муслим таржимаси