– Бу май ва умуман спиртли ичимликлар тақиқланган. Шариатда белгиланган исбот ва далилларга очиқдан-очиқ зид келади. Май ичишнинг тақиқланганлиги Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам келтирилган ва барча замонлар мусулмон олимларининг иджма билан тасдиқланган».
Бу қалтис масала ўтган жума куни, Сиднейлик масжид имоми Мустафа Рашид исломда май тақиқланмаган деб айтгандан кейин кўтарилди, дея хабар беради Egypt Independent Мисрнинг ҳар куни чиқадиган Al-Masry A-Youm газетасига ҳавола қилган ҳолда.
Май тақиқланганлиги – ушбу имом эътироз билдирган исломдаги биринчи ақида эмас.
2012 йил Facebook ижтимоий тармоғида жойланган постда ушбу «шайх» ал-Азҳар университетида ҳижоб кийиш муслималарнинг диний мажбурияти ҳисобланмаслиги мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилгани таъкидланган. Бироқ кейинроқ ал-Азҳар университети номзодлик диссертациялари ҳимоя қилган шахслар орасида бундай киши йўқлиги ва ушбу таълим муассасаси бундай мавзуда тадқиқот олиб борган кишига илмий даража бермаслиги ҳақида расмий баёнот берди.
Жавоб шундоқ кўзга ташланиб турибди
Мустафа Рашиднинг фикрига кўра, Қуръони карим фақат ичкиликбозликни тақиқлайди, лекин майнинг ўзини эмас. У кичик миқдордаги май ичкиликбозликка олиб келмайди ва жаннатда май тўла дарёлар оқади деб қўшимча ҳам қилади.
Бироқ, доктор Шихабнинг таъкидлашича, Қуръон оятларида спиртли ичимликлар икки хил тушунишга йўл қўймайдиган даражада аниқ қилиб тақиқланган:
«Парвардигор майни иблиснинг қўллари деб атайди... Бу ёвузлик ёдга олиб ўтилган оятнинг охирида Аллоҳ мўминларга уни тарк этишни буюради. Қуръонда араб тилидаги «ижтинабу» феъли қўлланган бўлиб, у мўминлар майга умуман яқинлашмаслиги лозимлигини англатади, уни ичиш ҳақида эса умуман гапирмасак ҳам бўлади».
Д-р. Идрис Тауфик, британиялик мусулмон ёзувчи, Ал-Азҳар университети ўқитувчиси илгарироқ ёзган эдики: «нима учун спиртли ичимликлар тақиқланганлигининг жавоби шундоқ юзада кўриниб турибди – у биз учун зарарли».
Д-р. Мухсин Хариди, OnIslam.net фатволар таҳририят коллегияси кенгашининг собиқ аъзоси ҳам спиртли ичимликлар тақиқланиши сабабларини муҳокама қилган:
«Ислом спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик воситаларини тақиқлаганда уларни тўлиқ – кичик миқдорда ҳам, катта миқдорда ҳам тақиқлайди… Бу тақиқ Шариатнинг инсон онгини заҳарлашдан сақлаш мақсадига асосланади».
Ислом онгни заҳарлайдиган нарсалар, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва бошқаларни тақиқлайдиган муросасиз позиция эгаллаган. Мусулмонларга спиртли ичимликлар ичиш ва ҳатто сотиш ҳам тақиқланади.
2010 йилнинг ноябрида чоп этилган британ тадқиқоти шундан далолат берадики, спиртли ичимликлар героин ёки кокаиндан ҳам кўра хавфли ва ўлимга олиб келадиган гиёҳвандлик воситаси ҳисобланади.
Спиртли ичимликлар ҳар йили Европа иттифоқининг 27 мамлакатида 195 минг кишининг ўлимига сабабчи бўлмоқда, 10 мингдан ортиқ ўлим эса маст ҳолдаги ҳайдовчилар, айниқса, ёшлар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида рўй бермоқда. Спиртли ичимликлар ЕИда соғлиқнинг ёмонлашуви ва эрта вафот этиш ҳолатларининг 7,4%и сабабчиси саналади, бундан ЕИ буюртмаси бўйича 2006йил қилинган махсус маъруза ҳам далолат беради.
Абу Муслим таржимаси