close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳар доим вақти бўлмаганлар учун

«Менинг вақтим йўқ»… Бу иборани биз ҳаётимизда жуда кўп ишлатамиз. Ким учундир бу – баҳона, бефойда нарсаларга унинг вақти топилади, лекин энг муҳим нарсалар учун вақт қолмайди, ким учундир бу – ҳақиқатда шундай, у жуда кўп фойдали ва яхши ишлар қилади, лекин вақтини кўпроқ фойдаланиб қолиш мумкин бўлган тарзда тасарруф қила олмади. «Вақт йўқлиги» муаммосини ҳал қилиш мумкин!

Биз, мусулмонлар учун, бошқа ҳар нарса ҳақида бўлгани каби, бу борада ҳам динимизда тегишли кўрсатмалар мавжуд:

1) Дуо қилинг
Аллоҳ барокатни кучайтирадиган ягона Зот, ҳамма нарса фақат Ундан. Аллоҳдан У марҳамат қилган вақт беришини, уни сиз ва бошқалар учун фойдали қилишини, сизга берилган вақтни бой бермасликни сўранг.
2) Ниятларингизни янгилаб туринг
Ҳар куни ўзингизга савол беринг: Ҳаётингиз қандай бўлишини кўрмоқчисиз? Ҳаётда нималарга интиласиз? Ниятларингиз вақтингиздан максимал фойда олиш учун интилишда асосий мотиватор бўлсин.
3) Мақсад
Инсон узоқ муддатли мақсадга муҳтож. Унинг ҳаётдаги барча ҳаракатлари шу мақсадга асосланади. Асосий мақсадингизни аниқлаганингиздан сўнг, қисқа муддатли мақсадлар ва вазифаларни тузинг ва уларни бажаринг. Муваффақият ва мукаммаллик ўз-ўзидан келмаслигини унутманг, бу аниқ фикрлаш ва режалаштириш натижасидир. Мақсадга эришинг ва Аллоҳга ишонинг.
4) Фикрларингизни тартибга келтиринг
Вақтингизни максимал самарадорлик билан тасарруф қилиш учун тартибли бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Фикрларингизни тартибга келтиринг, нима қилмоқчи эканингизни билинг, диққат-эътиборли бўлиш учун бажариладиган ишлар кундалигини юритинг.
5) Ҳар куни такомиллашиб боринг
Қўлингиздан келган барча ишларни қилинг ва сизга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилишга урининг. Ибодатингизни, феъл-атворингизни, кўникмаларингизни такомиллаштиринг.
6) Бомдод намозини ўқинг
Бомдод намози алоҳида эътиборга лойиқ. Эрталабки соатлар алоҳида марҳаматлидир. Бомдод намозини ўз вақтида ўқиган ҳар бир киши кун давомида унинг фойдасини ҳис қилади.
7) Ҳар бир ишни Аллоҳнинг номи билан бошланг
Биз, мусулмонлар, «Бисмиллоҳ» сўзларида, Аллоҳ номи билан бошлашда қанча марҳамат борлигини биламиз, фақат Аллоҳ таолодан умидвор бўламиз ва ўз ишларимизни Унга ҳавола қиламиз ва ўз ишларимизда барокатга эга бўламиз.
Қуръонда айтилганки: «Аср билан қасам. Албатта, инсон хусрондадир. Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини Ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир!» (Аср сураси, 1-3).

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase