Аллоҳнинг йўлида сарф-харажатлар буюк фазилатдир, у барча самовий динларда муҳим аҳамият касб этади. Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарлари ўзларининг издошларини Аллоҳ учун сарф қилишга чақирдилар. Келинг, бу ўз-ўзидан нимани англатишини кўриб чиқайлик.
Худога бўлган муҳаббат
Аллоҳ йўлида пул сарфлашнинг энг катта фойдаси - бу инсон ва Яратувчи ўртасида кучли боғлиқлик ўрнатишдир. Инсоннинг юраги одатда унинг пуллари қаерда бўлса, ўша жойда бўлади. Агар жамғармалар баъзи танҳо жойларда яширилса, бу жой унинг асосий ўй-ҳаёлини банд этиб туради. Агар пул бизнесга сармоя сифатида киритилса, у ўз инвестицияларининг рентабеллиги ҳақида доимо ташвишланади.
Бир сўз билан айтганда, амалиёт шуни кўрсатадики, инсон қалбан доимо ўз мулкининг ёнида бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, тахмин қилиш мумкинки, Аллоҳ йўлида пул сарфлайдиган ҳар бир киши Аллоҳ таолони доим ёд этиб туради, чунки у ўз мулкини Аллоҳ таолога ишониб топширади. Инжилда Исо алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «… Аксинча, куя ва занг еб кетмайдиган, ўғри тешиб таламайдиган у дунёнинг хазиналарини жамланглар. Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур» (Матто, 6:20-21).
Жамият билан мустаҳкам алоқа
Аллоҳ йўлида пул сарфлашнинг иккинчи афзаллиги – хайр-эҳсон қилган одамнинг жамият билан мустаҳкам алоқаси ўрнатилишидир. Агар бу ҳақда ўйлаб кўрсангиз, бу фойда ҳам кам аҳамиятга эга эмас. Аслида, фарз бўлган закот ибодат (намоз) билан бирга Исломнинг устунларидан бири ҳисобланади. Ушбу устунларга риоя қилиш Аллоҳнинг ҳар бир бандаси учун зарурий шартдир.
Намоз Аллоҳ таоло билан чинакам яқин муносабатларни қуришда муҳим рол ўйнайди, закот эса жамият аъзолари ўртасида чуқур алоқани таъминлайди. Шундай қилиб, уларнинг иккаласи ҳам Қуръон тушунчасида шахсни тарбиялаш ва ривожлантириш учун беқиёс аҳамиятга эга. Айнан шу сабабли намоз ва закот Қуръонда бир вақтнинг ўзида зикр қилинади. Мисол учун, "Бақара" сурасининг дастлабки оятларида намоз эслатилгандан кейин Аллоҳнинг йўлида сарф-харажатлар ҳақида гап боради.
Барча қадимги самовий динларда намоз ва закот тақводорлик манбаи ҳисобланади.
Худди намоз бу - инсоннинг Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатини ифодалашнинг ягона йўли бўлгани каби, яқинларга бўлган муҳаббатнинг ягона самарали ифодаси бу - муҳтож бўлган тақдирда унга пул сарфлашдир.
Гарчи улар орасида биринчи қарашда метафизик яхлитлик нуқтаи назаридан жуда кам умумийлик мавжуд бўлса-да, яқинларга бўлган муҳаббат Худога бўлган муҳаббатнинг бевосита натижасидир. Худони севадиган ҳар бир киши, шубҳасиз, унинг яратган нарсаларига ғамхўрлик қилади. Инсон ўз муҳаббат мавзуси билан боғлиқ барча нарсаларни инстинктив тарзда севиши учун яратилган. Шунинг учун, агар киши Аллоҳни севса, у, албатта, унинг яратилишига бўлган муҳаббатни бошдан кечиради ва бу севги охир-оқибат унга Аллоҳ яратган нарсаларнинг азобини енгиллаштириш истагини билдиради ва буни уларга қурбон қилиб беради.
Аллоҳга бўлган муҳаббат - миннатдорчилик туйғусининг табиий оқибатидир. Агар сиз илоҳий ҳаракатлар ва Аллоҳнинг қудрати намоён бўлишини диққат билан кузатсангиз, унда Яратувчининг инояти билан мўминга тўкилган неъматларнинг оқимини кўрмаслик мақсад эмас. Бу эса, уни одамларга нисбатан максимал саховатга олиб боради, чунки у эга бўлган ҳамма нарса унга фақат Аллоҳнинг инояти билан берилган эканлигини тушунишга имкон беради.
Шундай қилиб, хулоса чиқариш мумкинки, одамларга муҳаббат бу – Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг самараси, муҳаббатнинг бу иккала тури дин пойдевори каби мустаҳкам қояни таъминлайди. Агар буларнинг биринчиси барча инсон ҳуқуқлари асосида ётадиган бўлса, иккинчиси – диний мажбуриятлар улардан бошланадиган манбадир. Ўз мулкини бошқаларга сарфлашга тайёр киши бошқа ахлоқий мажбуриятларни бажаришга ҳам бепарво муносабатда бўлмайди.
Бойликка бўлган ҳаддан ташқари муҳаббатдан халос бўлган киши – жамиятнинг энг яхши аъзосидир, чунки бундай муҳаббат устун келиб, тақвога фақат салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу икки вазият ҳақида Қуръони каримда айтиладики: «Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса. Ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса. Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз. Аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса. Ва гўзал(сўз)ни ёлғонга чиқарса. Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз.» (Лайл сураси, 5-10).
Харажатлар доноликни (ҳикматни) озиқлантиради
Аллоҳ таоло учун пул сарфлашнинг учинчи афзаллиги шундаки, у бошқа барча диний вазифалар ва амрлар учун озиқа билан таққосланиши мумкин. Бир томондан, у қалбга мустаҳкам илдиз отмаган фазилатларнинг илдиз отишига ёрдам беради, бошқа томондан эса қалбда мустаҳкам пойдевор топмаган эътиқодларни мустаҳкамлайди.
Бу фазилатлар ва эътиқодларнинг доимийлиги ва чуқурлиги Қуръони каримда «ҳикмат» (донолик) деб аталадиган нарсадир. Қуръони каримда келтирилган кўрсатмаларга асосланиб, донишмандликнинг калити ҳақиқатда Аллоҳнинг йўлида сарф–харажатдир деган хулоса чиқариш мумкин. Мисол учун, Қуръони карим хайр-эҳсонлардан олинадиган неъматларни қуйидагича тасвирлайди: «Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизга ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир. У зот кимни хоҳласа, ўшанга ҳикматни беради. Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлади. Фақат ақл эгаларигина эсларлар» (Бақара сураси, 268-269).
Фақат Аллоҳ йўлида ва қалб заифликларини мустаҳкамлаш учун сарф қилинадиган харажатлар сарфловчига фойда келтиради.
Eлар пулни Аллоҳ розилиги йўлида сарфлайди, ўз қалбининг ёмон ниятлари йўлида эмас, шу тариқа ҳақиқий тақводорликка халал берадиган омиллар бартараф қилинади. Бунинг эвазига Аллоҳ таоло, шубҳасиз, уларга сахийлик билан ўз марҳаматини ёғдиради ва уларга бебаҳо донолик хазинаси беради.
Мол-мулкни кўпайтириш
Аллоҳнинг йўлида пул сарфлашнинг яна бир ижобий жиҳати бор: сахийлик сарфловчининг мулки ўсишига хизмат қилади. Бу ҳақида Қуръонда айтиладики: «Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир» (Бақара сураси, 261), шунингдек: «Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёда қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас» (Бақара сураси, 276).
Шубҳасиз, хайр-эҳсонлар абадий ҳаётда ўз самарасини беради, лекин бу дунёда Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиган инсоннинг бойлиги муҳтожларнинг ибодатидан кейин ажойиб тарзда ўсиб боради. Ахир, ҳамма нарсадан маҳрум бўлган ва азоб-уқубатларга дучор бўлганларнинг ибодатларига жавоб беришга лойиқдир. Ҳадислардан маълумки, сахий хайр-эҳсон қилувчи учун ҳатто фаришталар ҳам дуо қилади: "Ҳар кун эрталаб икки фаришта (осмондан) тушиб, улардан бири: эй Парвардигоро, мол-давлатидан садақа –эҳсон қилгувчи кимсанинг давлатини зиёда қилгин!–деб Аллоҳга илтижо қилади. Яна бири эса: Парвардигоро! мол-давлатини (бахиллик қилиб) садақа-эҳсон қилмаган киши молига талофат бергин"! – деб дуо қилади.
Қолаверса, айтиш жоизки, «кўпайтириш» ушбу ҳолатда ҳайр-эҳсон қилувчининг сейфдаги ёки банк ҳисобрақамидаги пули бирданига кўпайиши ёки унинг кўчмас мулки бир кечада қимматлашишини англатмайди. Бу Аллоҳ йўлида ҳайр-эҳсон қилувчи киши ўзининг моддий бойликларини оптимал фойда билан сарфлашини англатади.
Мол-мулкини сарфлашнинг бошқа ҳеч қандай тури хайр-эҳсон билан солиштирилиши мумкин эмас, чунки беғараз совға барча одамлар учун фойдалидир, чунки бутун жамият фойдасига хизмат қилади, Аллоҳнинг мамнун бўлишига олиб келади, одамларнинг чуқур ҳурмати ва муҳаббатини таъминлайди, ва, энг муҳими, хайр-эҳсон қилувчига тинчлик, руҳий юксалиш, мамнуният ҳисси беради – барча бу имтиёзлар моддий бойлик тўплаш ёки бошқа йўл билан уларни тасарруф қилганлар учун мавжуд эмас.
Абу Муслим таржимаси