Абу Муслим
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Вашингтон COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли Хитойга қарши муайян чоралар кўради. У коронавирус тарқалишининг ўчоғига айланган Хитойга нисбатан АҚШ қачон ва қандай қадамлар ташлашини аниқ айтмади. АҚШ касалланганлар ва ўлим ҳолатлари бўйича дунёнинг қолган мамлакатлари орасида етакчилик қилмоқда.
Минтақада муҳим газ экспортчиси бўлган Ўзбекистон хўжалик юритувчи субъект олдига бу ёқилғидан фойдаланиш учун бизнесларга чеклов қўйди. DW республикада энергетика стратегиясини ўзгартириш сабаблари ҳақида фикр юритади.
Нидерландияда ҳаётдаги оғир синовлар унинг дин ҳақидаги фикрларини ўзгартириб юборгач, машҳур спортчи исломни қабул қилди. Кикбокинг бўйича чемпион Руби Джесайя Месу ўзининг Instagram саҳифасида 15 ноябрь куни ислом динини қабул қилгани ҳақида маълум қилди ва ҳижобда тушган фотосуратларини жойлади, хабар қилади IslamNews сайти Muslim Mirror га таяниб.
Тоғли Қорабоғда 67 та масжиддан 63 таси бутунлай вайрон бўлган ва юзлаб тарихий-маданий ёдгорликларга зарар етказилган, деб хабар беради Озарбайжон Фанлар Академияси 11 ноябр куни.
Қирғизистон Хитой корхоналари хавфсизлигини таъминлашга ваъда бериб, Пекиндан ташқи қарзни тўлашни енгиллаштиришни яна бир бор сўради. Бу ҳақида Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда «Фергана» сайти хабар бермоқда.
UFC енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг катта спортга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида у ўз қароридан воз кечиш ниятида эмаслигини яна бир бор ойдинлаштирди. Спортчининг сўзларига кўра, инсонда мақсад бўлса, 40 ёшигача уришиши мумкин. Бироқ у ўз олдига қўйган мақсадига эришди ва энди унинг янги, лекин спорт соҳасида эмас, балки бошқа соҳаларда мақсадлари бор.
Aljazeera янгиликлар порталига таянган ҳолда IQNA хаба беришича, Судан дин ишлари ва хайриялар бўйича вазири Насриддин Муфре Facebook да суданик машҳур қори, шайх Нурин Муҳаммад Сиддиқ ва яна уч нафар Қуръон хафизлари, Али Яқуб, Абдуллоҳ Аваз Карим ва Муҳанд Кананий йўл-транспорт ҳодисасида бўлгани ҳақида хабар қолдирди.
Франция президенти Эммануэл Макрон Француз мусулмонлар кенгашидан (CFCM) 15 кунлик муддатда республика қадриятлари хартиясини қабул қилишни, жумладан, ислом экстремизмини жиловлаш доирасида ҳукумат томонидан махсус тайёрланган динни давлатдан ва мактабдан ажратишни талаб қилди. Бу ҳақида BBC хабар қилади.
Совет Иттифоқи парчаланишида асосий рол ўйнаган ва советлар давридан кейин Арманистонга ҳам, Озарбайжонга ҳам жиддий зарар етказган Жанубий Кавказдаги узоқ давом этган можаролардан бири дипломатик келишувнинг якуний босқичига чиқмоқда. Демак, мантиқий бир саволни қўйиш вақти келди - 44 йиллик тўқнашувнинг сўнгги саҳифасига айланган 44 кунлик урушда ким ютқазди ва ким ғалаба қозонди?
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида ахлоқий эътирозлар бор, лекин мавҳум бир эксперимент кенг тарқалмоқда: табиий «жамоавий иммунитет» пандемияни тўхтата олармикан? Жавоб узил-кесил эмас", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Allgemeine Zeitung.
Дунё бўйича COVID-19 га касалланганлар сони 55 млн.дан ошди. Мамлакатлар ҳукуматлари янги чекловлар эълон киляпти: комендант соати жорий қилинмоқда, ресторанлар ёпилмоқда, одамлар масофадан ишлашга ўтказилмоқда. Турли мамлакатларда қандай чоралар кўрилаётган ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Британия ҳукумати коронавируснинг олдини олиш учун биноларни мунтазам равишда шамоллатиб туришни таклиф қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Олимлар вентиляция яхши эмаслиги туфайли коронавирус инфекцияси хавфи қишда учдан ошиши мумкин, деб огоҳлантирган. Бу, айниқса, идоралар ва таълим муассасалари учун долзарбдир.