Абу Муслим
АҚШ ҳукумати агарда ByteDance унинг америка сегментини сотмайдиган бўлса, TikTok иловасини тақиқлашнинг энг охирги муддатини узайтириш ниятида эмас, дея хабар беради Рейтер агентлиги ўз манбаларига таяниб. Ўтган ҳафтада АҚШ халқаро инвестициялар бўйича қўмитаси TikTok иловасини тақиқлашнинг энг охирги муддатини 4 декабргача узайтирганди.
АПЛ да ЛГБТ-ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳар қандай шаклдаги камситишларга қарши Rainbow Laces («камалакранг боғичлар») кампанияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирга аёллар ўртасида Премьер-лига, қуйи дивизионлар ва Шотландия чемпионати ҳам қўшилди.
Чеченистон муфтийси Салах Межиев аёлларнинг юзини бекитиб турадиган ва фақат кўзлар учун очик жой қолдирилган бош кийим – “ниқоб” кийишнинг тақиқланишига рози бўлмаганларни танқид қилди, деб ёзади Кавказ.Реалии. Бу тақиққа рози бўлмаганларни Межиев “ваҳҳобийлар” ва “Аллоҳнинг душманлари” деб атади. Унинг сўзларига кўра, Чеченистонда яшовчи аёллар анъанавий либосларда юришлари керак.
Озарбайжон нафақат ўз ерларини озод қилди, балки Арманистон армиясини ҳам бутунлай мағлубиятга учратди. 44 кунлик Ватан уруши давомида Озарбайжон армияси нафақат босиб олинган ерларни озод қилди, балки душман қўшинини деярли бутунлай мағлубиятга учратди.
АҚШ ва Исроил билан Эрон ўртасида қуролли тўқнашув хавфи ҳозирча йўқ. Бу фикрни Джордж Мейсон университети томонидан ташкил этилган онлайн семинарда АҚШнинг Эрон ва Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамс билдирди.
Иордания Исроил Саудия Арабистонига Қуддусдаги Исломий муқаддас жойларни назорат қилишни таклиф қилганидан хавотирда. Бу ҳақида Исроил матбуотига таянган ҳолда MIGnews ахборот агентлиги ёзмоқда.
Сурия ва Ливияда жойлашган "Ислом давлати" халқаро террорчилик гуруҳи жангарилари Рождество байрамлари арафасида Европа мамлакатларида бир қатор террорчилик ҳужумларини тайёрламоқда. Бу ҳақида Британия разведкаси собиқ ходими Аймен Динга таяниб, Daily Mail хабар бермоқда.
Еревандан Озарбайжон ҳарбийлари томонидан баҳсли ҳудудда — Арманистоннинг Гегаркуник вилоятида ёки Озарбайжоннинг "тинчлик битими" шартларига биноан назорат остига олинган Тоғли Қорабоғнинг Келбажар вилоятида Сотка олтин конининг қўлга олгани ҳақида хабарлар келяпти.
Франция мусулмонлар эътиқоди бўйича Кенгаш (CFCM) вакиллари шу ҳафта мамлакат имомларининг "республика қадриятлар устави"га содиқлигини тасдиқлаш учун президент Макрон билан учрашиши керак. Франция ҳукумати 9 мусулмон ташкилотини ифодаловчи Кенгашнинг диний арбоблар республика қадриятларига ишониш, "сиёсий Ислом" ни инкор этиш ва ташқи таъсирга йўл қўймаслик ҳақидаги матнни имзолашни талаб қилмоқда.
Ҳиндистон миллатчи ультра-ўнглар партияси Шив Сена мамлакат федерал ҳукуматини масжидлар динамикларидан азон янграшини тўхтатиш чораларини кўришга чақирди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти NDTV га таянган ҳолда.
Франциядаги сўнгги воқеалар 100 йил олдин ишланган «Фантомас» деб номланган ажойиб карикатурани эслатмоқда, тасодифни қаранг-ки у айнан Францияда пайдо бўлган эди. У комикслар жанрида бўлиб, шуниси билан қизиқки, замонавий Европа жамияти, айниқса, французлар ва уларнинг принциплари, аниқроғи, принципсизлигига карикатура эди.
Мусулмон шифокор Сайрагул Саутбай Хитойда концлагердан 2 йилдан ортиқ вақт олдин озод этилган, лекин у ҳибсда бўлган пайтлари бошидан ўтказган даҳшатлар ҳақида хотиралардан ҳали ҳам қутула олмаяпти. Al Jazeera га берган интервьюда доктор Саутбай унга ва бошқа мусулмонларга зўрлаб чўчқа гўшти едирганлари ҳақида сўзлб берди.