Озарбайжоннинг Арманистон назоратидаги ҳудудлардаги тарихий ва маданий ёдгорликларига етказилган зарар ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди. Тоғли Қорабоғ ва Озарбайжон атрофидаги вилоятлардаги 67 та масжиддан 63 таси бутунлай вайрон бўлган ва тўртта бинога зарар етган, деб хабар беради «Sputnik-Азербайджан» бугун Озарбайжон фанлар академияси маълумотларини келтириб.
Шушада 215 тарихий ва маданий ёдгорликлар, Агдамда – 140 та, Джебраил ва Ходжавендда – 93 тадан, Келбаджарда – 91 та, Лочин туманида – 74 та, Губадли ва Физулийда – 71 тадан, Зангиланда – 56 та ва Ходжалида – 28 та объект зарар кўрган, деб маълум қилди 11 ноябрь куни Озарбайжон фанлар академияси ходими Фаид Исмаилов Trend.az сайтига.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котибияти Тоғли Қорабоғдаги ва унинг атрофидаги тарихий обидаларнинг аҳволидан ташвиш билдирди. "Моддий ва маънавий қадриятларни, хусусан, Губадли туманидаги яқинда озод қилинган Мамар қишлоғининг вайрон қилинган масжидини қасддан йўқ қилиш ва талон-тарож қилиш, шунингдек, тарихни ноқонуний ўзлаштириш ва сохталаштириш тажовузкор сиёсатнинг аниқ далилидир", - дейилади ташкилот сайтида 11 ноябр куни эълон қилинган баёнотда.
Озарбайжон назорати остига ўтган ҳудудлардаги барча диний бинолар тикланади, дейди Озарбайжон президенти ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев. "Барча черков ва масжидлар таъмирланади", - деб ёзди у 7 ноябр куни Twitter да.
Арманлар Тоғли Қорабоғда 60 дан ортиқ масжидларни вайрон қилгани маълум бўлди
Тоғли Қорабоғда 67 та масжиддан 63 таси бутунлай вайрон бўлган ва юзлаб тарихий-маданий ёдгорликларга зарар етказилган, деб хабар беради Озарбайжон Фанлар Академияси 11 ноябр куни.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш