Абу Муслим
ОАВ ва магазинлар «қора жума» атамасидан фойдаланмасликлари лозим, деб огоҳлантирди Нигерия шимолидаги Кано штати ислом полицияси, дея хабар беради BBC. Ҳуқуқ-тартибот органлари фикрига кўра, "қора жума" атамаси мусулмонлар учун ҳақоратли, чунки жума ҳафтанинг муқаддас куни.
Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда COVID-19 ҳолатлари сони 62 миллиондан ошган. Жами 62 094 127 кишида касаллик аниқланган. Энг кўп касаллар сони АҚШ да қайд этилган - 13,2 млн киши. Иккинчи ўринда 9,5 млн киши касалланган Ҳиндистон, учинчи ўриндаги Бразилияда 6,2 млн кишида касаллик аниқланган. Биринчи бешликдаги мамлакатлар рўйхатини Франция (2,26 млн киши) ва Россия (2,24 млн киши) якунлайди.
27-28 ноябрь кунлари Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 47-йиғилиши бўлиб ўтди. Trend Озарбайжон ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, ИҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида Арманистоннинг Озарбайжонга тажовуз қилиши билан боғлиқ сиёсий, иқтисодий ва маданий масалаларни ёритувчи резолюциялар қабул қилинган.
Ўтган куни Рим Папаси Франциск 13 нафар янги кардинални расман тайинлади, уларнинг тўрттаси 80 ёшдан ошган. BBCNews хабар қилишича, COVID-19 пандемияс туфайли Ватикандаги маросимга ҳамма ҳам етиб келмади. Рим католик черкови тарихида ҳали видеоалоқа орқали юқори мансабларга тайинловлар амалга оширилмаган эди. Лекин бу кунни бошқа сабабларга кўра ҳам тарихий деб аташ мумкин.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, Тель-Авив Эрон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот ва инновация ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризода ҳалок бўлган террорчилик ҳужумига алоқадор. Вазир ўзининг Twitter-аккаунтида Тел-Авивнинг олим ўлимига алоқадорлигига «жиддий далиллар» мавжудлигини маълум килди.
Ҳомиладорлик даврида коронавирус инфексиясига учраган, Сингапурда яшовчи аёл COVID-19га антитаналари борлиги аниқланган болани туғди, деб хабар бермоқда маҳаллий газета Straits Times. 31 яшар Селин Нг-Ченда коронавирус март ойида, у ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасида бўлганида аниқланганди.
Францияда ўтган суткада 9,8 мингга яқин коронавирус ҳолати қайд этилди, деб хабар қилади мамлакатнинг Sante Publique агентлиги. Сўнгги 24 соат ичида 9784 касал қайд этилди, Францияда эпидемия бошланган пайтдан касалланганлар умумий сони 2 миллион 218 минг кишига етди, 52,3 минг киши вафот этди. Бунда бир суткада касалхоналарда ўлганлар сони 198 кишини ташкил қилди.
Эрон АҚШ ва Исроилни ҳар қандай авантюрадан огоҳлантиради, ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур қадамлар қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, дейилади Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг Теҳрон яқинида атомчи-физигига суиқасддан сўнг йўллаган мактубда.
"Владимир Путин энди бункерини тарк этмаяпти. Россия президенти билан учрашишни истаган ҳар бир киши аввал икки ҳафтани карантинда ўтказиши керак", деб ёзади Германиянинг Augsburger Allgemeine газетаси. "Ҳозир Россия пойтахтида 65 ёшдан ошган барча одамлар "уй режими"га риоя килиши керак.
Туганмас локдаун даврида COVID-19 туфайли йўқотишлар миқдори ҳақида зерикарли янгиликлар орасида одатдагидек, кўп терактлар, портлашлар, худкушлар ҳақидаги ва бошқа тероризмга яқин бўлган мавзудаги янгиликлар билан боғлиқ қизиқарлироқ сарлавҳалар қидиради.
"Европа COVID-19ни енгишга уринаётган бир пайтда Эрон, Туркия ва Россия Евросиёни америка ҳукмронлигидан олиб чиқиш мақсадида ўз пиёдаларини илгари сурмоқда", - деб ёзади криминолог, Париж-Сорбонна университети география ва геосиёсат профессори Ксавье Рофер Atlantico.fr саҳифасида.
Саудия Арабистони яқин келажакда қийин дамлар кутмоқда. Сўнгги бир неча ой мобайнида мамлакат бюджетида катта бўшлиқ хосил бўлди ва ҳозирда ҳалокатли равишда ўсиб бормоқда. Ҳукумат бу муаммони дунёнинг энг йирик давлат нефт ишлаб чиқарувчиси Saudi Aramco ёрдамида ҳал этилишига умид қилмоқда, дея хабар бермоқда РИА Новости.