Ҳукумат экспертлар билан маслаҳатлашгач, хоналарни мунтазам шамоллатиб туриш зарур, деган хулосага келди. Улар деразаларни бироз очиқ тутиш ёки хонани вақти-вақти билан 10-15 дақиқа шамоллатиб туришни тавсия этади.
Бу чора касаллик юқтириш рискини 70% камайтиради, деб ҳисоблайди ҳукумат.
"Барчамиз кўп вақтимизни биноларда ўтказамиз, шу сабабли уларни шамоллатиб туриш зарур", - деди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири муовини Джо Черчилл.
Олимлар агар оила аъзоларидан биронтаси касал бўлиб қолса, шунингдек, меҳмонлар кетганидан кейин уларни шамоллатишни тавсия қилади.
"Тоза ҳаво кўчадан кириши лозим – ҳавонинг хона ичида айланиб юриши вирусли аэрозоллар хоналар бўйлаб айланиб юришини англатади, уларнинг кўчага чиқиб кетишини эмас", - дея огоҳлантиради Лидс университети профессори Катерина Ноукс.
Бунда у агар хонада кўчадан ҳавони ичкарига ҳайдайдиган кондиционер ишлаб утрган бўлса, шамоллатмаса ҳам бўлади, деб қўшимча қилди.
Коронавирус пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. Бутун дунё бўйлаб 54,7 млн киши касалликка чалинган, шундан 1,3 млн киши вафот этган. Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.
Коронавирус билан касалланиш хавфини 70% камайтиришнинг йўли маълум қилинди
Британия ҳукумати коронавируснинг олдини олиш учун биноларни мунтазам равишда шамоллатиб туришни таклиф қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Олимлар вентиляция яхши эмаслиги туфайли коронавирус инфекцияси хавфи қишда учдан ошиши мумкин, деб огоҳлантирган. Бу, айниқса, идоралар ва таълим муассасалари учун долзарбдир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси