close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Суданда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида тўртта қори ҳалок бўлди

Aljazeera янгиликлар порталига таянган ҳолда IQNA хаба беришича, Судан дин ишлари ва хайриялар бўйича вазири Насриддин Муфре Facebook да суданик машҳур қори, шайх Нурин Муҳаммад Сиддиқ ва яна уч нафар Қуръон хафизлари, Али Яқуб, Абдуллоҳ Аваз Карим ва Муҳанд Кананий йўл-транспорт ҳодисасида бўлгани ҳақида хабар қолдирди.

Унинг сўзларига кўра, яна бир мисрлик қори бин Умар даволаняпти.
Шу муносабат билан Суданнинг бошқарув суверен Кенгаши раҳбари муовини Муҳаммад Ҳамдан Дагало (Ҳамидти) Шайх Нурин ва унинг ҳамроҳлари вафоти муносабати билан таъзия билдириб, Facebook да шундай деб ёзди: "ҳалокат улар таклиф қилинган сафардан қайтишида содир бўлди".
Судан ОАВ хабар беришича, ҳалокат мамлакат шимолидаги Вади-Халфдан қайтишда, Омдурман шаҳридан 18 километр масофада рўй берган.
Таниқли суданлик қори Шайх Нурин Муҳаммад Сиддиқ 1970-йилларда Шимолий Кордофан вилоятидаги Бара туманида маҳаллий мактаб шайхлари билан Қуръон ўқишни бошлаган.
Бошқа суданлик корилар қатори у турли қироатларда Қуръон тиловат қилиш билан машҳур бўлди. Судан пойтахти Хартумдаги энг машҳур масжидларга имомликни ўз зиммасига олган эди.
Унинг овозини хусусий ва жамоат транспорт воситаларида, Қуръон радиосида, бозорларда ва Судан ичкаридаги ва ташқарисидаги савдо муассасаларида эшитиш мумкин.
Малайзия ва Дубайдаги кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этиб, 83 мамлакат иштирокидги мусобақада учинчи халқаро Қуръони Карим мукофотини қўлга киритган.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase