Чемпион олий маълумот олиш (у Плеханов номидаги иқтисодиёт университетида таълим олмоқда), шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз лойиҳаларини амалга ошириш энди унинг учун устувор эканлигини тан олди.
«Келаси йил мен ўқишни битираман, диплом ҳимоя қилиш, магистратура ва ҳ.к., яъни таълимга кўпроқ вақт ажратмоқчиман. Яқин беш йил давомида. Мен қўйлар сотиб олганман, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаман, бу йўналишда ривожланишни истардим. Боқувга қўйган буқаларим, сигирларим бор», – дея Ҳабибнинг сўзларини келтиради ТАСС. Сиёсий келажаги ҳақида кўплаб саволларга жаовб берар экан, спортчи катта сиёсатда қатнашмасдан ҳам жамиятга фойда келтириши мумкинлиги ва шуни исташини айтди.
Ҳабиб октагонга яна қайтадими?
UFC енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг катта спортга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида у ўз қароридан воз кечиш ниятида эмаслигини яна бир бор ойдинлаштирди. Спортчининг сўзларига кўра, инсонда мақсад бўлса, 40 ёшигача уришиши мумкин. Бироқ у ўз олдига қўйган мақсадига эришди ва энди унинг янги, лекин спорт соҳасида эмас, балки бошқа соҳаларда мақсадлари бор.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси