close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Трамп коронавирус оқибатлари туфайли Пекинга яна таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Вашингтон COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли Хитойга қарши муайян чоралар кўради. У коронавирус тарқалишининг ўчоғига айланган Хитойга нисбатан АҚШ қачон ва қандай қадамлар ташлашини аниқ айтмади. АҚШ касалланганлар ва ўлим ҳолатлари бўйича дунёнинг қолган мамлакатлари орасида етакчилик қилмоқда.

«Биз Хитой билан кўп нарса қилиб ташлаймиз. Улар бизга қилган ишлари - шармандалик <…> Улар бу мамлакатга, бутун дунёга қилган ишлари... Сиз Хитой туфайл ниқоб тақиб ўтирибсиз»,- деди Оқ уй раҳбари ўз тарафдорлари билан сайловолди урашувида (ТАСС бўйича иқтибос).
Бир ҳафта олдин жаноб Трамп Хитойга вирусни тарқатгани «қимматга тушиши» ҳақида баёнот берганди. Лекин ўшанда ҳам қанчалик қимматга тушиши ҳақида аниқлаштирмаган.
Аввалроқ Оқ уй раҳбари вирус Хитой лабораторияларидан бирида сунъий равишда яратилган ёки яратилмаганини аниқлаш учун АҚШ разведка хизматларига бир неча бор мурожаат қилган эди. Шунингдек, у Пекин билан алоқаларни узиш билан таҳдид қилиб, БМТни COVID-19 тарқалиши учун Пекинни жавобгарликка тортишга чақирди. Трампнинг ўзи октябр ойи бошида коронавирусга чалинган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase