"Леди Тайсон" номи билан машҳур бўлган спортдаги кўплаб мукофотлар совриндори сўнгги йилларда жиддий қийинчиликларни бошдан кечирди. 2016 йил у автоҳалокатга учради ва умуртқа поғонаси синди, шундан сўнг у бир нечта операцияни бошдан кечириши ва узоқ вақт давомида жисмоний ва ақлий жиҳатдан тикланиши талаб қилинди.
Бир ярим йилдан сўнг Руби кикбоксингга қайтди. Спортчининг сўзларига кўра, Нидерландия масжидларидан бирида расман ислом динини қабул қилишдан олдин у бир неча йил ислом қоидалари ва анъаналари билан яқиндан танишган.
Нидерландияда кикбоксинг юлдузи ислом динини қабул қилди
Нидерландияда ҳаётдаги оғир синовлар унинг дин ҳақидаги фикрларини ўзгартириб юборгач, машҳур спортчи исломни қабул қилди. Кикбокинг бўйича чемпион Руби Джесайя Месу ўзининг Instagram саҳифасида 15 ноябрь куни ислом динини қабул қилгани ҳақида маълум қилди ва ҳижобда тушган фотосуратларини жойлади, хабар қилади IslamNews сайти Muslim Mirror га таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси