Абу Муслим
Жаноби олийлари шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум, БАА бош вазири, вице-президент, ва Дубай ҳукмдори, Хитойда ишлаб чиқилган TikTok ёшлар учун ижтимоий тармоқда ўзига расмий профил очди. TikTok ҳозирги пайтда дунёда энг тез ўсаётган онлайн-платформа ҳисобланади – ундан фойдаланувчилар сони 800 млн кишидан ошди.
22 декабрдан бошлаб Доғистон аҳолиси қабристон зиёрат қилиш фақат дафн иштирок этиш учун ва дафн хизматлари рўйхатга олиш учун мурожаат қилишга рухсат этилади. Роспотребнадзор бу чорани коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви билан изоҳлади.
Миср ҳукуматининг фатволар бўйича бошқармаси Дор-ул-Ифта коронавирусдан вакцина мақоми бўйича баёнот берди. Ташкилот бош котиби Халид Имраннинг таъкидлашича, ушбу препарат ҳаттоки унинг таркибида жониворлардан олинган моддалар бўлса ҳам, мусулмонлар фойдаланиши учун рухсат этилади.
Билл Гейтс ўзининг шахсий блогида ўтаётган йилнинг натижаларини жамлаб, коронавирусга қарши эмлашга қарамай, пандемия келгуси ойларда янада кучайишидан хавотир билдирди. "Афсуски, биз ҳали қийинчиликлардан қутила олмадик", - деди у.
Покистон 3 миллиард долларлик имтиёзли кредитнинг бир қисми бўлган 1 миллиард долларни Саудия Арабистонига қайтарди. Бу пулларни қайтариш учун Исломобод Пекинга тижорат ссудаси сўраб мурожаат қилишига тўғри келди, у келаси ой ар-Риёдга яна 1 миллиард доллар тўлаши керак, деб хабар қилади Reuters.
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида маҳаллалардан бирининг имом вакили жомеъ масжиди биноси ичида масжид котибини пичоқлади. Котиб шифохона йўлида вафот этди. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жомеъ масжиди биноси ичида содир бўлган қотиллик юзасидан маълумот берди.
Буюк Британиянинг жанубий-шарқий қисмида ўта юқумли мутацияланган вирус тури аниқланди. Буюк Британияда аниқланган ва маълум бўлган вирусга нисбатан 70% тезроқ тарқаладиган янги турдаги коронавирус (COVID-19) янги штамми бутун дунёда ваҳима уйғотди.
Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном районида жорий қилинган чекловларни бекор қилиш ниятида эмас. Хитой компартияси вакили шундай баёнот берди. ХХР компартиясининг Шинжон-Уйғур автоном райони бўйича вакили Шу Гуйчян Associated Press га берган интервьюда шундай баёнот билан чиқди. "Биз чекловларни юмшата олмаймиз, чунки таҳдидлар ҳали йўқолгани йўқ.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган суткада аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 33364 тага ўсди ва 251 киши вафот этди. Бир кун олдин мамлакат пандемия бошланганидан буён янги антирекорд қайд этганди: 35928 кишига шу ташхис қўйилиб, 326 киши вафот этган.
Қатарда 2022 йил бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида камалак рангли (ЛГБТ рамзи) байроқлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Қатар ҳукуматининг ишонтириб айтишича, улар ФИФАнинг бағрикенгликни ривожлантиришга қаратилган меъёрларига риоя қилишга тайёр. Бунда Қатарнинг ўзида ЛГБТга қарши кескин қонунлар амал қилади.
Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
АҚШ мусулмон ташкилотлари Ислом ҳамкорлик ташкилотини (ИҲТ) уйғур мусулмонларининг концлагерларда оммавий қамалишига қарши гапиришга чақирди ва ҳатто уни геноцидга жимгина розиликда айблади. Мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган 57 мамлакатни ўз ичига олган ИҲТда мазлум жамоаларнинг аҳволи, жумладан, Исроил ва Ҳиндистонни танқид қилиш ҳақида тез-тез гапирилади.