close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Янги коронавирус штамми бутун дунёда ваҳима уйғотди

Буюк Британиянинг жанубий-шарқий қисмида ўта юқумли мутацияланган вирус тури аниқланди. Буюк Британияда аниқланган ва маълум бўлган вирусга нисбатан 70% тезроқ тарқаладиган янги турдаги коронавирус (COVID-19) янги штамми бутун дунёда ваҳима уйғотди.

Кўплаб мамлакатлар, жумладан, Туркия ҳам Буюк Британия билан транспорт алоқаларини тўхтатшига қарор қилди.
VUI-202012/01 номини олган коронавируснинг янги штамми биринчи батафсил тадқиқоти 11 декабрда якунланди. COVID-19 вирусининг ўта юқумли мутацияланган тури Буюк Британияда сентябрда аниқланган.
Буюк Британияда коронавируснинг тарқалиш даражаси ноябр ойининг ўрталаригача жуда паст бўлиб турганди, бироқ Жануби-Шарқий ҳудудлардан бошлаб вазият ўзгара бошлади.
Умуммиллий карантин жорий этилганига қарамай, ноябр ойи охирида коронавирус юқиш ҳолатларининг ошиши Кент шаҳрида камаймади. Коронавируснинг янада юқумли варианти Лондон ва Эссекс шаҳарларида ҳам тарқала бошлади.
Британия ҳукумати илмий маслаҳатчиси Патрик Валланснинг айтишича, коронавируснинг янги версияси тез тарқалиши билан бир қаторда "етакчи" шаклга ҳам айланиб бормоқда.
Сўнгги рақамлар шуни кўрсатадики, буюк Британиянинг Жануби-шарқидаги янги ҳолатларнинг 43 фоизи COVID-19 нинг бу айниқса юқумли штаммидан келиб чиққан.
Шундай қилиб, мутацияга учраган вирус ҳолатларининг 59 фоизи буюк Британия шарқида ва 62 фоизи - Лондонда аниқланган.
Айни пайтда Британия ҳудуди бўйлаб коронавируснинг янги штамми тез тарқалмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ханкокнинг фикрига кўра, COVID-19 янги тури билан боғлиқ вазият "назоратдан чиқиб кетган".
Янги мутация тиканаксимон оқсилда кузатилган ва бу тиканаклар вируснинг" тож " ини ҳосил қилади ва организмнинг ҳужайраларига киришга имкон беради. Янги штамм ҳали тўлиқ ўрганилмаганига қарамасдан, ишлаб чиқилган вакцинанинг самарадорлиги ҳақида хавотирлар мавжуд.
Британия Бош вазири Борис Джонсоннинг айтишича, мамлакатда аниқланган янги коронавирус мутацияси оригинал версияга қараганда 70 фоизга юқумли, бироқ янги штамми COVID-19 дан ўлим даражасининг ошишига олиб келиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эъон қилинган хабарда айтилишича, янги коронавирус штамми жиддийроқ касалликка ёки ўлимга олиб келишининг ҳеч қандай далили йўқ.
"Бироқ, биз унинг табиатини яхшироқ тушуниш учун янги штамм билан касалланиш ҳолатларини ўрганишни давом эттиряпми. Биз ўлим ҳақида маълумотлар кечикиб келаётгани ва келгуси ҳафта назорат ошириш кераклигини англаб етамиз", - дейилади хабарда.
Баёнотда Pfizer ваксинаси коронавируснинг янги вариантидан аҳолини ҳимоя қила олмаслиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқлиги ҳақида хабар берилган. Айни пайтда бу йўналишда қўшимча лаборатория ишлари олиб борилмоқда, дейилади ҳисоботда.
Болоня университетидан Федерико Джорджи Science Daily га хабар қилганидек, вирус аҳолини заҳарлаш учун оптимал даражага етди. "Бу биз ишлаб чиқаётган даволаш усуллари, жумладан, вакциналар барча турдаги вирусларга қарши самарали бўлиши мумкинлигини англатади", - дейди олим.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase