Бироқ ташкилот Хитой ва унинг Шинжон Уйғур автоном минтақасидаги сиёсатини қоралашдан тийилиб турибди.
Бундан ташқари, 2019 йилги резолюцияда ИҲТ «Хитой Халқ Республикасининг мусулмон фуқароларига ғамхўрлик қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади», дейилган.
Мусулмон ташкилотлар коалицияси, жумладан, Америка-Ислом алоқалари бўйича Кенгаш (CAIR) ИҲТнинг ҳаракатсизлигини ва иқтисодий қудрати туфайли Хитойни танқид қилишни истамаслигини қоралади, деб хабар бермоқда "IslamNews" Yahoo!News га таяниб.
"Хитой мусулмон оламини иқтисодий нуқтаи назардан бўғзидан олган ва ҳар бир мусулмон мамлакатини шу қадар қўрқита олганки, уйғурлар масаласида гапиришга ҳам журъат этмаётгани шубҳасиз", - дейди АҚШлик мусулмон олим Умар Сулаймон.
АҚШ мусулмонлари ИҲТни масъулиятсизликда айблади
АҚШ мусулмон ташкилотлари Ислом ҳамкорлик ташкилотини (ИҲТ) уйғур мусулмонларининг концлагерларда оммавий қамалишига қарши гапиришга чақирди ва ҳатто уни геноцидга жимгина розиликда айблади. Мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган 57 мамлакатни ўз ичига олган ИҲТда мазлум жамоаларнинг аҳволи, жумладан, Исроил ва Ҳиндистонни танқид қилиш ҳақида тез-тез гапирилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги "лайк"лар учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
- Исроил ҳар соатда бир фаластинлик аёлни ўлдирмоқда
- Абу Али ибн Сино кофирми?
- Барса: Чемпионликми ёки омадли тасодиф?
- Путин устидан трибунал: 9 май куни Европа Иттифоқи тарихий қарорни эълон қилади - Bloomberg