close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемионатида ЛГБТ рамзи туширилган байроқлардан фойдаланишга рухсат этилади

Қатарда 2022 йил бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида камалак рангли (ЛГБТ рамзи) байроқлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Қатар ҳукуматининг ишонтириб айтишича, улар ФИФАнинг бағрикенгликни ривожлантиришга қаратилган меъёрларига риоя қилишга тайёр. Бунда Қатарнинг ўзида ЛГБТга қарши кескин қонунлар амал қилади.

Стадионларда мухлислар флаги ЛГБТ рамзи туширилган байроқлардан фойдаланади. Камалак рангли байроқлар шунингдек, футбол майдони бурчакларида ҳам ўрнатилади.
«Гап камалак рангли бароқлар ҳақида кетганда ФИФАнинг ўз қоидалари бор. Қандай бўлишидан қатъи назар, биз бу қоидаларни ҳурмат қиламиз. Ҳа, бизнинг мамлакатимиз консерватив, лекин биз меҳмондўстмиз. Турли мамлакатлар одамлари маданиятидаги фарқларни тушунамиз. Барча меҳмонларни қутлашдан хурсанд бўламиз, уларнинг барчасига ҳурмат билан муносабатда бўламиз. Ва, албатта, биз меҳмонлар маданиятимизни ҳурмат қилишларини кутамиз», — иқтибос келтиради ЖЧ-2022 ташкил қўмитаси раҳбари Нассера Ал-Хатернинг сўзларидан Sky Sports…

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase