close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шерободда жомеъ масжидида қотиллик содир этилди: имом вакили масжид котибини пичоқлади

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида маҳаллалардан бирининг имом вакили жомеъ масжиди биноси ичида масжид котибини пичоқлади. Котиб шифохона йўлида вафот этди. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жомеъ масжиди биноси ичида содир бўлган қотиллик юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, бугун 22 декабрь куни соат 09.30 ларда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган жомеъ масжиди биноси ичида фуқаро М.Ш. (1974 й.т., ишсиз) шу масжиднинг котиби Ш. Г. билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи Ш. Г. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган. Бу ҳақда gazeta.uz хабар тарқатди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase