Пандемия бошланган пайтдан бери коронавирус 2073511 кишида қайд этилиб, 67616 киши вафот этди.
Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон маълум қилишича, 20 декабрдан бошлаб Лондон ва мамлакатнинг жанубий-шарқий қисми, моҳиятан, коронавируснинг юқумлироқ тури тез тарқалиши туфайли локдаун режимига ўтди. Уэльс ва Шотландия ҳукуматлари ҳам янги чекловлар жорий қилди. Бир нечта мамлакат COVID-19 янги тури тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия билан чегараларни ёпди.
Британияда бир суткада 33,3 минг киши коронавирус юқтириб олди
Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган суткада аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 33364 тага ўсди ва 251 киши вафот этди. Бир кун олдин мамлакат пандемия бошланганидан буён янги антирекорд қайд этганди: 35928 кишига шу ташхис қўйилиб, 326 киши вафот этган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Пайғамбар (с.а.в.)ни энг охирги кўрган киши
- Ҳажжож ибн Юсуфнинг Маккага келиши ва Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом билан уруши
- OpenAI GPT-4.1’ни тақдим этди: кодлаш ва контекстни тушунишда яхшиланишлар
- Эл-Класико ёҳуд реалнинг барсадан устунлиги....
- АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушида Трамп мағлуб бўлади — аналитик хулосаси