close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БАА Бош вазири, Дубай ҳукумдори TikTok да рўйхатдан ўтди

Жаноби олийлари шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум, БАА бош вазири, вице-президент, ва Дубай ҳукмдори, Хитойда ишлаб чиқилган TikTok ёшлар учун ижтимоий тармоқда ўзига расмий профил очди. TikTok ҳозирги пайтда дунёда энг тез ўсаётган онлайн-платформа ҳисобланади – ундан фойдаланувчилар сони 800 млн кишидан ошди.

Шайх Муҳаммад TikTok да унинг овози янграйдиган видео билан пайдо бўлди. Рўйхатдан ўтиши билан шайх Муҳаммад профилига 80 минг обуначи кўшилди, 100 мингдан ортиқ одам «лайк босди» ва 18 минг киши изоҳ колдирди (уларнинг сони ўсиб бормоқда).
«Бугун мен дунёда энг тез ўсаётган, 800 млн обуначиси бўлган TikTok платформасида расмий профилимни очдим. Биз одамлар қаерда бўлса, ўша ерда бўлишни истаймиз. Биз араб тилида ижобий контент яратишни истаймиз. Биз ёшларни эшитишни ва улар билан ўз ҳикояларимизни бўлишишни хоҳлаймиз», - деб ёзган Дубай ҳукмдори Twitter ижтимоий тармоғида.
Таъкидлаш жоизки, 71 ёшли бош вазир Facebook, Twitter, Linkedin ва Instagram ижтимоий тармоқларида ҳам жуда фаол бўлиб, бу ерда унинг профиллари мунтазам янгиланиб туради. Ўтган йили Муҳаммад Twitter даги оммавий сиёсатчилар орасида 11-ўринни эгаллади, шунингдек, ушбу ижтимоий тармоқда энг қизғин мунозаралар муаллифи бўлди. Унинг Twitter да қарийб 10,5 мллн ва Instagram да 5,4 млн обуначиси бор.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase