Пандемиянинг кучайиши ҳақида гапирар экан, миллиардер компьютер моделлари ёрдамида олинган маълумотларга таянди. Бу моделлар кейинги ой давомида дунёда вазият ёмон томонга ўзгаради, деб тахмин қилишга имкон беради.
Шу билан бир пайтда Гейтс ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда самарали воситалар бўлиб қолаётганини эслатди. Оммавий жойларга ташрифлар чекланиши келаси йил ҳам давом этади. Умуман олганда, 2021 йил касалликлар ва ўлим ҳолатлари сони, унинг фикрига кўра, пасая бошлайди ва ҳаёт аста-секинлик билан ўз ўрнига тушади. Миллиардер ўз умидларини шу билан боғлайдики, келаси йил баҳорда эмлаш, башоратларга кўра, глобал миқёсга чиқиши лозим.
Бироқ эмлашдан бош тортаётган одамлар сонининг ўсаётганлиги хавотир уйғотади. Гейтс фанга бундай ишонмасликнинг сабабларини тушунмаслиги айтди.
Билл Гейтс коронавирус борасида яқин ойлар учун умидсиз башорат берди
Билл Гейтс ўзининг шахсий блогида ўтаётган йилнинг натижаларини жамлаб, коронавирусга қарши эмлашга қарамай, пандемия келгуси ойларда янада кучайишидан хавотир билдирди. "Афсуски, биз ҳали қийинчиликлардан қутила олмадик", - деди у.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми