close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яна бир мусулмон мамлакат COVID-19 дан вакцина ҳақида фатво чиқарди

Миср ҳукуматининг фатволар бўйича бошқармаси Дор-ул-Ифта коронавирусдан вакцина мақоми бўйича баёнот берди. Ташкилот бош котиби Халид Имраннинг таъкидлашича, ушбу препарат ҳаттоки унинг таркибида жониворлардан олинган моддалар бўлса ҳам, мусулмонлар фойдаланиши учун рухсат этилади.

Журналистлар олдида сўзга чиқар экан, Имран ислом ҳуқуқида жониворлардан олинган ва кимёвий ишлов берилган моддалар борасида мавжуд бўлган қонунни эслатиб ўтди. «Дунё пандемияни енгиши керак. Дор-ул-Ифта таъкидлашича, жониворлардан олинган моддалар ислом ҳуқуқида истиҳола деб аталадиган кимёвий ўзгартиришдан ўтиши мумкин», – деди Имран, истиҳола моддаларнинг тозаланган субстанцияга айланишини кўзда тутишини қўшимча қилиб.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase