Абу Муслим
Лондонда карантин чоралари кучайтирилди. Лондон ва унинг атрофидаги ҳудудларда COVID-19 туфайли карантин чекловлари энг юқори даражага эга бўлади – Буюк Британия пойтахтида касаланганлар сони тез ўсиб бормоқда. Бу ҳақида душанба куни Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок маълум қилган, дея хабар беради ВВС.
Мухолифатчи Алексей Навальный ўз сайтида жойлаган «пост»да уни заҳарлашга уринганлар исмини айтди. Унинг сўзларига кўра, ФСБ криминалистика институти махфий бўлинмасидан тиббий ва кимёвий маълумотга эга бўлган саккиз ходим уни заҳарлашга алоқадор. ФБК тергов бўлими Bellingcat, The Insider ва CNN билан биргаликда Der Spiegel иштирокида шундай хулосага келди.
Каталониянинг "Барселона" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гриезманн гаджетлар бозори етакчиларидан бири, Хитойнинг Huawei компанияси билан шартномани бузди. 1news.az хабар қилишича, бу ҳақида футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.
Саудия Арабистони Муқаддас Макка шаҳрида чигирткалар тўдасини ўз назоратига олгани ва барҳам топганини маълум қилди. Бу зараркунандалар босқини сўнгги йилларда қиролликни безовта қилаётган муаммодир. Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош директори Саид Джаралла ал-Ҳамдийнинг сўзларига кўра, ишчилар жамоаси ҳашаротларга қарши инсектицидлар қўллаган.
Бошланғич мактабларда ҳижобнинг тақиқланиши ноқонуний, деб тан олинди. Австрия Конституцион суди қарорига мувофиқ, тақиқ мусулмон аҳолисига қарши йўналтирилган ва болаларнинг таълим тизимидаги ҳуқуқларини камситади. Бу ҳақида Австрия Конституцион суди Кристоф Грабенвартер брифингда маълум қилди. Судья фақат мусулмон аҳоли учун диний либослар тақиқланишини номақул, деб тан олди.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси баёноти эълон қилинди.
Баъзида сен билан ҳамма нарса ва бирданига рўй беради. Ҳар ҳолда, сенга шундай туюлади. Фақат битта нарса рўй берганда-ку, майли — йўқ, ҳаёт сени ҳар томондан ва сезиларли оғриқ билан калтаклайди — фақат чап беришга улгуришинг мумкин, холос.
Чоршанба куни, маслаҳатчилар иштирокидаги суд мажлиси 2017 йил Миннесотада масжид портлатилиши муносабати билан нафрат асосидаги жиноятлар ва фуқаролик ҳуқуқларининг бузилишида Иллинойс ультра-ўнг милиция гуруҳи раҳбарини айбдор деб топди.
Чоршанба куни Францияда «исломий радикализм»га қарши курашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Эслатиб ўтамизки, Франция президенти Макрон миллатга раҳна солувчи «сепаратизм»га қарши курашишни мақсад қилган қонун лойиҳасини илгари сурмоқда. Бироқ инсон ҳуқуқлари гуруҳлари қонун юзасидан хавотир билдириб, француз мусулмонларини камситишини айтган.
Ва Аллоҳ ҳақида баҳсга шунғимаймиз ва Аллоҳнинг динида ботилга мойил бўлмаймиз.
Маълумки, қишда қондаги витаминлар даражасини кузатиш муҳим. Бу, айниқса, витамин D га тааллуқли. Лекин Финляндия экспертлари коронавирус юқтириб олмаслик учун унинг дозасини ошириш борасида турлича фикр билдирмоқда. Улар, шунингдек, ҳозир нимага кўпроқ эътибор қаратиш муҳимлигини кўрсатади.
2020 йилнинг октябрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда аёллар ва қизларга нисбатан таксида шилқимликларни ўрганиш ва бу муаммони давлат миқёсида кўриб чиқишга қаратилган «Марказий Осиёда таксида хавфсизлик» ахборот кампанияси бошланди.