Абу Муслим
Обаманинг фикрига кўра, Трамп Капитолий тепалигида содир бўлган, унинг тарафдорлари Конгресс биносига ҳужум қилган воқеалар учун жавобгардир. Бугун рўй берган воқеалар Американинг шармандали куни, деб тарихга киради, деди у.
Ҳарбийлар зайтунзорлар «С ҳудуди»да жойлашган эканини баҳона қилди. Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилда Селфит шаҳри ҳудудида фаластинликларнинг икки мингга яқин зайтун дарахтини кесиб ташлади. Бу ҳақида «Анадолу» агентлигига Дейр Баллут тумани муниципалитет раҳбари Яҳё Авде маълум қилди.
Ҳозирги пайтда Капитолий биноси намойишчилардан тозаланди. АҚШнинг амалдаги президенти Трампнинг бир гуруҳ тарафдорлари полиция кордонини ёриб ўтиб, ноябр ойида бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлаш учун йиғилиш ўтказилиши лозим бўлган Конгресс биносига кирди.
Вашингтонда АҚШнинг амалдаги президенти тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирди. Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Конгресс биносига амалдаги Президент Трампнинг тарафдорлари кириб келган Қўшма Штатлардаги воқеалардан хавотир билдирди.
Оқ уй раҳбари ўз ғалабасининг исботларини тақдим этишга ваъда берди. АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ҳеч қачон таслим бўлмаслиги ва давлат раҳбари сайловларидаги мағлубиятини тан олмаслигини айтди. Бу ҳақида америка етакчиси Вашингтон шаҳрида унинг кўп минг кишилик тарафдорлари манифестациясида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Мулоқот, ўзаро тушунишнинг калити эканлигига ишониб, Далласдаги бир гуруҳ америкалик мусулмонлар ҳижоб ва мусулмон аёллар ҳақидаги салбий нотўғри тушунчаларни йўқотиш мақсадида колл-центр учун биллборд ўрнатишди.
Полша ички хавфсизлик агентлиги (ABW) мусулмонларга қарши теракт тайёрлаш ҳақида жиноий иш очди, бир неча киши ҳибсга олинди. Бу ҳақида журналистларга Полша махсус хизматлари иши мувофиқлаштирувчи вазирлик матбуот котиби Станислав Жарин баёнот берди, деб хабар қилади Polskie Radio 24.
Америкалик мусулмон шифокор Умар Атик беморларнинг кўпчилиги пул тўлай олмаслигини тушунгач, саратон касаллигига тиббий хизмат тўловини бекор қилишга қарор қилди. «Вақт ўтиб, мен шунчаки пулини тўлаш имконига эга бўлмаган одамлар бор эканлигини тушундим», - дейди доктор Атик.
Анқарадаги Билкент университети олимлари SARS-CoV-2 коронавирусини 10 секундда аниқлаб берадиган ускуна ишлаб чиқдилар, деб хабар қилади ОТМ матбуот хизмати. Diagnovir номини олган ускуна сўлак намунаси орқали коронавирусни аниқлай олади.
БАА университети муҳандислик коллежи талабалари тиббиёт ходимларига беморларни масофадан назорат қилиш имконини берадиган ўта замонавий қурилма ишлаб чиқдилар. Бу қурилма беморларнинг касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда қариялар ва доимий ташхисга муҳтож кишилар устидан тиббий назоратни енгиллатишга имкон беради.
Бугунги кунда кўпчилик одамлар уларда «ҳаммаси ёмон», атрофда ҳамма нарса даҳшатли ва қўрқинчли, мувозанат ва маъно йўқолганини айтиб, умидсизликка мойил бўлмоқда... Бунда улар нотўғри нафас олишади, сўзлар "анахата"* дан келмайди, "кундалини"* нотўғри ишлайди деб ҳисобланади.
«Саҳро арслони» – тасаввуф устози, жангчи, ватанпарвар, лекин энг аввало, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга бош эгмаган мард мусулмон Умар Мухтор ҳақида ҳаётий фильм, деб ёзади suffagah.com. «Lion of the Desert» («Саҳро арслони») фильми ўтган асрнинг 20-30-йилларида Киренаика аҳолисининг фашист босқинчиларига қарши курашига раҳбарлик қилган Ливия миллий қаҳрамони Умар Мухтор ҳикоя қилади.