close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
29.07.2021 09:36

Хитой ТИВ раҳбари Ван И Тянцзинда «Толибон» сиёсий идорасининг раҳбари мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашди. Барадардан Афғонистонда ҳокимият ўзгарган тақдирда Хитойнинг сармоялари зарар кўрмаслигига кафолат олишни исташмоқда.

28.07.2021 21:41

Қарағанда вилоятида жиноий ишлар бўйича ихтисослашган суд 40 ёшли муллага нисбатан кейинчалик ҳомиладор бўлиб қолган қизни зўрлаш факти бўйича ҳукм чиқарди, деб хабар қилади Caravan.kz сайти Қарағанда вилояти СМУС матбуот хизматига таянган ҳолда.

28.07.2021 15:19

Шундай одамлар борки, улар ҳайвонлардан фақат қаддини тик кўтариб юриши ва гапира олиши билан фарқ қилади. Уларнинг ягона ташвиши – имкон қадар барча усуллар билан лаззатланишдир. Бу одамлар ҳайвон қалбли одамлардир. Улар ҳайвон даражасидан инсон даражасига асло кўтарилмайди, фаришталик даражасини эса гапирмаса ҳам бўлади.

28.07.2021 12:33

Фаластиннинг бир нечта ташкилотлари берган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Исроил кучлари 5426 нафар фаластинликни ҳибсга олди, уларнинг орасида юзлаб аёллар ва болалар бор.

28.07.2021 11:52

У ёки бу сабабга кўра ковидга қарши эмланмаган Саудия Арабистони аҳолиси август ойининг бошидан бошлаб ҳақ-ҳуқуқи чекланган ҳолатга тушиб қолишади.

28.07.2021 11:45

Чеченистон Республикасида эндиликда коронавирусдан эмланмаганлар масжидлар ва магазинларга кириши рухсат этилмайди. Бу ҳақида республика ҳукумати раисининг ўринбосари, коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб раиси Вахит Усмаев Чеченистон туманлари раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари билан кенгайтирилган йиғилиш давомида маълум қилди.

28.07.2021 11:17

Беш боланинг онаси Ойиша Париж яқинидаги шаҳарчанинг ишчилар яшайдиган туманида вояга етган. 1994 йил, у 14 ёшлигида ҳукумат мактабда ўқувчиларга «диний рамзлар»ни тақиқлаш ҳақида кўрсатма берди, ўн йилдан кейин эса бу қонунга айланди.

28.07.2021 11:00

Луар минтақасидаги масжид имоми Ийд ал-Адҳа байрам хутбасида ўқиган оятлар ва ҳадислар ички ишлар вазири Жерар Дарманин томонидан «республика қадриятларига зид» деб ҳисобланганидан кейин ишдан бўшатилди.

28.07.2021 10:46

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тани ўз мамлакати расмийларига Ямандаги очарчиликнинг олдини олиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг урушда озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратишни топширди.

28.07.2021 10:01

Кембридж университети ва Лондон Империал коллежи олимлари COVID-19га чалиниб тузалганлар  орасида интеллект даражаси сезилари пасайишини аниқладилар. Тадқиқот The Lancet журналида чоп этилди, дея хабар беради РИА Новости.

28.07.2021 09:52

Душанба куни эрталаб Франция парламенти барча ресторанлар ва ички сафарлар учун махсус пропусклар, шунингдек, барча тиббиёт ходимларининг мажбурий эмланишини  талаб қиладиган қонунни қабул қилди.

27.07.2021 21:25

Франция фуқаролари, охир-оқибат, ўз ҳукуматининг ўйламасдан қилаётган ишларидан чарчаб, унга қарши бош кўтармоқда ва куч ишлатишни бошламоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase