Жами 12,4 млн долларлик нақд пул ва олтинлар мусодара қилинди, дея хабар бермоқда Arab News. Бундан ташқари, «Толибон» собиқ давлат хизматчиларининг уйларидан пул ва олтин қуймаларни мусодара қилган. Марказий банк Афғонистондаги барча банкларга "аввалги ҳукумат билан боғлиқ шахслар" ҳисоб рақамларини музлатишни буюрди.
Ушбу чора мамлакатнинг молиявий эҳтиёжларини камайтириш учун мўлжалланган. Қўшма Штатлар ўз ҳудудида сақланаётган Афғонистон Марказий банкининг 9,5 миллиард доллар ва 22 тонна олтин активларини музлатиб, халқаро пул ўтказмалари тизимлари Афғонистон билан ҳамкорликни тўхтатганидан сўнг Афғонистон жиддий маблағ тақчиллигини сеза бошлади.
Айни пайтда мамлакат ҳукумати маҳаллий аҳолини АҚШ босқини пайтида ҳамма жойда фойдаланилган доллардан миллий валюта – афғоний фойдасига воз кечишга чақирмоқда.
«Толибон» собиқ амалдорларнинг миллионлаб жамғармаларини мусодара қилди
Афғонистон Марказий банки ҳозирда қаердалиги номаълум бўлган собиқ ҳукумат расмийлари, жумладан истеъфодаги вице-президент Амруллоҳ Солиҳнинг ҳисоб рақамларидан активлар мусодара қилинганини эълон қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси