close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» Аёллар ишлари бўйича вазирлик ўрнига «ахлоқ полицияси»ни ташкил қилди

Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати исломий «ахлоқ полицияси» функциясини бажарадиган махсус орган ташкил қилди. Шуниси диққатга сазоворки, у Аёллар ишлари бўйича вазирлик биносида жойлаштирилиб, бу вазирлик тугатилишини толиблар аввалроқ маълум қилган эди.

ТАСС агентлиги Afghanistan International телеканалига таянб маълум қилишича, вазирлик биносида «Амри маъруф ва наҳйи мункар» ёзуви пайдо бўлди – радикаллар Афғонистонда ҳокимият тепасида 1996-2001 йиллар фаолият юритган орган шундай аталарди.
Телеканал маълумотларига кўра, янги бўлим том маънода Ислом даъвати, йўналиши, амри маъруф ва наҳйи мункар вазирлиги деб юритилади.
Эслатиб ўтамиз толиблар ҳокимият тепасига келгач, аёллар танасини бошидан-оёқ ёпиб турадиган кийим либос кийишини талаб қила бошлади. Янги жорий этилган «Толибон» ҳукуматида бирорта ҳам аёл йўқ, «Толибон» вакили Сайид Закруллоҳ Ҳошимийнинг айтишича, Афғонистоннинг янги ҳукуматида биронта аёл ҳеч қандай лавозимни эгалламайди, чунки аёлларнинг вазифаси фарзанд туғиш ва уларни тарбиялашдир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase