close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
20.11.2024 05:52

Афғонистоннинг Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазирлиги мамлакатнинг айрим вилоятларида толиблар ахлоқ кодексининг оммавий ахборот воситаларида жонли мавжудотлар тасвирини кўрсатишни тақиқловчи моддаси ижросини фаол назорат қила бошлади. Бу ҳақда Amu.tv хабар беради.

28.10.2024 17:13

Афғонистоннинг Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазири Холид Ҳанафийнинг айтишича, мамлакатда аёлларга бошқа аёллар билан очиқ гаплашиш тақиқланган.

24.10.2024 15:16

Кеча Ўзбекистон диний вакилларидан иборат делегация Кобулга келди. Ташриф Афғонистон Ислом Амирлигининг Ҳаж ва диний ишлар вазири, доктор муфтий Нур Муҳаммад Соқиб таклифига биноан ташкил этилди.

13.10.2024 18:53

Афғонистон Жоузжон ва Фарёб вилоятларидаги Тоти-майдон конида табиий газни қидириш ва қазиб олиш бўйича ўзбекистонлик компания билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда "EADaily" нашри хабар берди.

09.09.2024 22:53

Қирғизистон ўз ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан Толибонни ими-жимида чиқариб ташлагани бу гуруҳ учун кичик дипломатик ғалаба дея баҳоланмоқда.

28.08.2024 10:03

Вашингтон-Тошкент келишувига кўра, “Толибон” Кобулни эгаллаган пайтда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учиб ўтган бир қатор ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва бошқа техникалар Ўзбекистонда қоладиган бўлди. Бу ҳақда The Khaama Press хабар берди.

30.03.2024 11:52

Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон”нинг олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода мамлакат аёлларни оммавий қамчилаш ва хиёнат учун тошбўрон қилиш усулларига қайтишини маълум қилди. Бу ҳақда “The Guardian” ёзди.

20.03.2024 09:54

«Толибон» матбуот-котиби Забиуллоҳ Муҳаммаднинг хабар беришича, Покистоннинг Афғонистон ҳудудига ҳаво ҳужумлари "ёмон оқибатларга" олиб келиши мумкин, дея хабар беради Arab News. Хост ва Пактика вилоятларини бомбардимон қилиш натижасида тинч аҳоли, шу жумладан беш аёл ва уч бола ҳалок бўлди.

11.02.2024 18:13

Афғонистон миллий электр компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat) икки йилдан ортиқ вақт давомида электр импорти бўйича қарзи учун тўртта давлатга 627 миллион доллар тўлади. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

05.02.2024 08:54

Афғонистон Ислом Амирлиги (АИА) Ички ишлар вазирлигининг гиёҳвандликка қарши кураш бўйича ўринбосари Абдулҳақ Охунд мамлакат гиёҳванд моддалар етиштиришга қарши курашда муҳим босқичга эришганини таъкидлади. "Биз ҳаммани ишонтириб айтамизки, Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш нолга етди", — дея Охунд сўзларидан иқтибос келтиради Afghanistan Today телеграм-канали.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase