close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Лондонда Хитой мусулмонлари геноциди бўйича эшитувлар ўтказилмоқда

Ҳозирда Британия пойтахти Лондонда бўлиб ўтаётган махсус трибуналда Хитойдаги мусулмонлар геноциди масаласи кўриб чиқилмоқда.

Хитойдан қочиб чиқишга муваффақ бўлган қозоқлар ва уйғурлар, Шинжондан келган собиқ маҳбуслар трибунал эшитувларида гувоҳ сифатида иштирок этди. Улар Шинжон лагерларида мусулмонлар қандай қилиб таҳқирланаётгани ҳақида даҳшатли ҳикоялар айтиб беришди.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, уларга берилган таомни ейишнинг иложи йўқ бўлган, лекин улар омон қолиш учун шундай ейишга мажбур бўлишган. Соқчилар одамларнинг юқори сифатли озиқ-овқат билан озиқланиши ҳақидаги талабларига кинояли жавоб беришди: "Хоҳламасанг - ема". Энг қатъий ва фаол қаршилик кўрсатганлар видеокамералар бўлмаган жойга олиб кетиларди ва қаттиқ калтакланарди.
Гувоҳ Ўринбек Каксебек ҳикоя қилади: "Қариндошларим ҳафтада ёки ойда бир марта келишарди. Мени уларнинг олдига кишан солинган ҳолда олиб чикишарди. У ерда ҳомиладор уйғур аёли ва қўлида чақалоқли қозоқ аёлини кўрдим. У чақалоқни боқаётган еди, кейин уни олиб кетишди"
Уйғур трибунали Хитой ҳукуматини мусулмонлар ҳуқуқлари бузилгани учун жавобгарликка тортиш мақсадида Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги далилларни ўрганмоқда.
Хитой ҳукумати уйғур трибуналини сиёсий найранг деб атайди. Шинжон ҳукумат матбуот котиби Сюй Гуйсяннинг айтишича: "Бу трибуналда адолат туйғуси йўқ. У уч куч: терроризм, сепаратизм ва экстремизм билан тўқнашиб, уларнинг сиёсий найранг қуролига айланган".
Хитой ҳукумати мусулмонларни геноцид қилиш айбловларини инкор этиб, бу лагерларни асосан уйғурлар, қозоқлар, ўзбеклар ва қирғизлар бўлган "Касбий тайёргарлик марказлари" деб атайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase