close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» Афғонистонда гомосексуалистларга қарши ов эълон қилди

Мамлакатимизда ғайритабиий жинсий ориентация учун тошбўрон орқали ўлим жазосига қилишлари мумкин.

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати жинсий озчиликларга ҳақиқий ов очди. Бу ҳақида мамлакатда истиқомат қилаётган ЛГБТ-фаоллар айтмоқда.
CNN Балхий исмли суҳбатдошига таяниб маълум қилишича, гомосексуалистлар энди қўрқув ичра яшайди.
"Вазият кун сайин ёмонлашиб бормоқда. Ҳибсга олиниш доимий қўрқуви энди ҳаётимизнинг бир қисмига айланди. Мен жуда кўп стрессни бошдан кечиряпман, мен ухлай олмайман", деди қиз матнли хабар орқали.
Унинг айтишича, ҳозирда Афғонистонни тарк этиш истагида бўлган ЛГБТ-гуруҳлар сони юздан кам эмас. бунда, «Толибон» қонунларига кўра, гомосексуализм учун тошбўрон қилиб, ўлдириш жазоси кўзда тутилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase