Абу Муслим
Бугун халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан онлайн шаклда очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бунда 2021-2022 ўқув йилига доир бир қатор муоммолар кўриб чиқилди. Жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Афғонистонда «Толибон» ҳаракатининг хокимият тепасига қайтиши юз миллиондан ортиқ мусулмон яшайдиган қўшни Ҳиндистон мамлакатида исламофобия кучайишига олиб келди. Мусулмон сиёсатчилари, ёзувчилар, журналистлар ва оддий фуқаролар ўнг қанот радикал индуистлар, жумладан, ҳукмрон “Бхаратия Джаната” партияси аъзолари қўзғаётган исломга қарши жазава қурбонларига айланмоқда.
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Панжшер вилояти устидан назорат ўрнатишга эришди. Бу ҳақида Туркиянинг Yeni Safak газетаси минтақадаги ўз мухбирига таяниб маълум қилди.
Кашмир озодлиги ва мустақиллиги учун курашчиларнинг асосий етакчиси Сайед Али Шоҳ Гиланий узоқ давом этган касалликдан сўнг, 92 ёшида вафот этди.
Бугунги кунда Ернинг думалоқ эканлиги ҳақидаги факт билан ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмайсиз. Лекин доим ҳам шундай бўлмаган. Бир пайтлар Ер текис ва учта китнинг устида туради деб ҳисобланар эди, думалоқ Ер ҳақидаги фикрни эса бемаънилик деб ҳисоблашарди, бу ҳатто уни айтишга журъат этган одамнинг қатл этилишига олиб келиши мумкин эди.
Яқинда ака-ука Шомил ва Илдар Аляутдиновлар мисрлик золим Абдулфаттоҳ ас-Сисийни мадҳ этгани ҳақида ёзгандик. Мана, орадан бир йил ҳам ўтмадики, Шомил Аляутдинов мусулмонларни эзувчи бошқа бир золим – Хитой компартиясининг оммавий адвокати ролини олмокчи бўлиб чиқди. У "Миллиард.Татар" сайти мухбирига саволларига жавоб берар экан, қуйидагиларни деди:
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 2021 йил 28 июлда Хитойнинг Тянцзин шаҳрида «Толибон» сиёсий етакчиси Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашди.
Қирғизистон мусулмонлар диний идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, 25 сентябрь куни республикада Қуръон ўқиш бўйича биринчи танлов ўтказилади.
Аёл ҳарбий хизматчиларнинг биринчи гуруҳи Қуролли кучлар аёл кадрлар учун ўқув марказида машғулотларни якунлашди, дея хабар бермоқда Ал Arabia расмий Саудия матбуот агентлигига (SPA) га таяниб.
Ҳиндистоннинг Шимолий Уттар-Прадеш штатида номаълум вирусли иситмадан ўтган кун давомида камида 12 нафар бола ҳалок бўлди. Мазкур касаллик эпидемияси қурбонларининг умумий сони вилоятда 68 нафарга етган бўлиб, уларнинг 40 нафарини болалар ташкил этади.
Кўз олдимизда Хитой яқин-яқингача фақат Ғарб томонидан қўлланилган босим воситаси - иқтисодий санкцияларни ўзлаштирмоқда. Пекин Хитой ташқи сиёсатининг энг асосий масалаларига қарши чиқишга журъат этган мамлакатларга нисбатан савдо чекловларини жорий қилмоқда. Бу босим эса, ҳатто собиқ СССР давлатларига ҳам етиб келди.
Channel 2 Action News телеканали Чаттахучи дарёсида оқиб юрган ўнлаб калласи олинган эчкиларнинг янги топилмаси билан боғлиқ ғалати воқеани текширишда давом этмоқда. Сўнгги бир неча йил давомида, шундай ғалати тарзда ўлдирилган ҳайвонлар умумий сони юздан ошиб кетди.