close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди

Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлади. Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ юбилей саммитида шундай қарор қабул қилинди. Эрон ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Россия ушбу ташкилотга Эронни қабул қилиш жараёнини бошлаш ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлайди.
"Эроннинг аъзо бўлиб кириши, шубҳасизки, ташкилотнинг халқаро нуфузи янада ортишига хизмат қилади", - таъкидлади давлат раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Россия Федерацияси доимо Эроннинг ШҲТда тўлиқ форматда иштирок этиши тарафдори бўлган, чунки бу мамлакат минтақада муҳим роль ўйнайди.
Шунингдек, Россия Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига ташкилот билан мулоқот бўйича ҳамкорлар мақомини бериш тарафдори, деди давлат раҳбари.
Саммит якунларига кўра, ШҲТга аъзо-давлатлар президентлари "Эронни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолигига қабул қилишни бошлаш ҳақида Қарор"ни имзолади ва мамлакатни ташкилотга аъзо қилиш ишлари бошланди.
ISNA агентлиги билан суҳбатда Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдоллахиан хабар қилишича, "бу стратегик аъзолик Эроннинг қўшничилик сиёсати доирасидаги, шунингдек, Осиёга қаратилган сиёсат доирасидаги ҳар томонлама ҳамкорлигига муҳим таъсир кўрсатади.
Шунингдек, Россия Федерацияси президенти ШҲТ бўйича ҳамкорар ва кузатувчилар ишини самаралироқ қилишга имкон берадиган усуллар ишлаб чиқишга чақирди. Шу муносабат билан у тдбирни юқори даражада ва "ШОС+" форматида ташкил қилишни таклиф этди.
Ҳозирда тўққизта давлат Шанхай ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзолари ҳисобланади. Уч мамлакат, жумладан, Афғонистон кузатувчи мақомига эга. Яна олти давлат мулоқот бўйича ҳамкорлар саналади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase