«Бугун мен ўзимни лол қолдирган воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ўрта Осиё республикаларидан бирининг вакили бўлган аёл бир қариянинг оёқ кийими боғичларини боғлашга ёрдам беришга қарор қилди. Қария матрога Тверская бекатида кирди, оёқ кийимининг боғичи ечилиб кетганлигини пайқаб, уни боғлашга уринди, лекин мустақил равишда бу ишни уддалай олмади.
Мен унга ёрдам бериш ҳақида ўйлардим, аммо у ўзи уддалай оладигандай туюлди. Қариянинг қўллари қалтираб, пастга егилиши жуда қийин эди. Бу ишни мустақил қила олмаслиги мусулмон аёлга ҳам, менга ҳам тушунарли бўлди. У мендан бир неча сония илгари ҳаракат қилиб қолди.
Афсуски, мен унинг рўмол ва ниқоб остидаги юзини кўра олмадим. Лекин ишончим комилки, у жуда ҳам гўзал эди – худди унинг қалби каби».
Анна бу матнларга фотосуратни ҳам илова қилган. Бу пост ижтимоий тармоқда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Қуйида пост остида қолдирилган изоҳларга мисоллар келтирамиз:
«Охирги пайтларда жуда ноёб бўлиб қолган, эзгулик йўғрилган хабар...ваҳоланки, чамбарак ичидаги олмахон каби тиним билмай югуриш фонида бир-биримизга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишимиз ёки эзгуликка тўла бўлишимиз ўзимизга боғлиқ».
«Ўрта Осиёда қарияларга эҳтиром билан муносабатда бўлинади, улар камида етти авлодини билади»
«Дунё меҳр ва муҳаббатга тўлсин, бундай хайрли ишларга қодир бўлганларга раҳмат. Насронийми, мусулмонми – биз ҳаммамиз Худо олдида тенгмиз. Mен бу гўзал аёлга ҳурмат изҳор қиламан ва бу гулларни унга атайман»
Москвалик аёл пенсионернинг боғичларини боғлаб қўйган мусулмон аёлдан лол қолди
Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Анна Тарасова Москва метро вагонида ўзи гувоҳ бўлган бир таъирли воқеа ҳақида пост эълон қилди. Қуйида ушбу пост таржимаси келтириб ўтилади:
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди