Жоҳил сўфийлар кимлар?
Сохта сўфийлик (ёки ботил тасаввуф) - бу диний таълимотнинг умумлаштирилган номи бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва сўфийлар авлиёлар деб ҳисоблайдиган шахсларларга нисбатан ҳаддан ташқари эътибор ҳисобланади. Жоҳил сўфийлик издошлари- жоҳил сўфийлар ўзларини Исломга мансуб деб ҳисоблайдилар.
Илми билан алданиб қолган жоҳил олимнинг ахлоқи
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг саҳобалари ва мусулмонлар имомларидан олимларнинг сифатлари тўғрисида хабарлар етиб келган. Яъни, илмни фахр, баҳс, тортишув, бойларнинг молини ейиш, подшоҳлар ва уларнинг ўғиллари билан ўтириш, дунёга эришиш учун ўрганган олимларга Аллоҳ таоло илм билан манфаат бермаган.
Илмли жоҳиллар ва адашган муллалар ҳақида
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ илмни одамлардан бир суғириш ила суғириб олмайди. Лекин илмни уламоларнинг (жонини) қабз қилиш ила чангаллаб олади. Токи олим қолмаганда, одамлар жоҳил бошлиқларни тутадилар. Бас ўшалардан сўралади. Улар эса, илмсиз равишда фатво берадилар. Шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга кетказадилар», дедилар». Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.