Гуруҳ Дубай полиция академиясининг 31 нафар битирувчидан ташкил топган. Улар умумий назарий ва амалий тайёргарликдан, шунингдек, ҳарбий машғулотлардан ўтган. Улар ўқотар қуролларни отиш, портловчи моддаларни зарарсизлантириш, гумондорларни ҳибсга олиш, шубҳали транспорт воситалари ҳаракатини тўсиш, биринчи тактик ёрдам кўрсатишни ўрганишди ва бошқа фойдали кўникмаларни ўзлаштиришди.
Академиядаги битирув маросимида қизлар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Генерал-лейтенант Абдуллоҳ Халифа ал Марри, Дубай полицияси Бош қўмондони, амирликлар аёллари полиция ва ҳарбий вазифаларни мукаммал ўзлаштиргани ва ўз она мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун тайёр эканини таъкидлади.
Аввал сайтимизда хабар берилганидек, август ойи охирида Дубай отлиқ полицияси таркибига биринчи марта бир аёл қўшилди - капитан Ҳалима Ал Саади ноқонуний транспорт воситаларини олиб қўйиш, жиноятчиларни ҳибсга олиш ва қоидабузарларга жарима солиш билан шуғулланади.